«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2021, 20:34
ЎЗO‘Z

Фуқарони 5 минг доллар эвазига ДХХга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

06 мар, 00:29 1 038 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фуқарони 5 минг доллар эвазига ДХХга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди Фото: Тошкент вилояти ИИББ
Тошкент вилоятида ўзини ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи деб таништириб, фуқарони 5000 доллар эвазига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИББ.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 3 март куни Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро Х.Н. вилоят ИИББга ариза билан мурожаат қилади. Аризасида ўзини ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи деб таништирган шахс ўғлини ДХХ ҳарбий қисмларидан бирига ишга киритиб қўйиши учун 5000 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўришни сўрайди.

Мазкур аризага асосан Тошкент вилояти ИИББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ва Ўз хавфсизлик бошқармаси вилоят бўлими ходимлари ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Чирчиқ шаҳрида тезкор тадбир ўтказилади.

Тадбир давомида ўзини ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи деб таништирган шахс — Э.М. катта лейтенант унвонидаги ДХХнинг хизмат кийими (формаси)да аризачидан келишилган 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ушланган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ўтказилган суҳбат давомида ушбу шахс Сурхондарё вилоятида яшовчи 1998 йилда туғилган Э.М. эканлиги ва у ҳеч бир давлат органи ёки бошқа ташкилотда ишламаслиги, шунингдек, аввалроқ ДХХга қарашли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлиги аниқланган.

Ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 15 минг доллар сўраган шахс ушланди 01 мар, 11:11
  • Чирчиқ шаҳрида қарздор корхонадан 1 млрд. сўмдан зиёд қарздорлик ундирилди 04 дек, 15:39
  • Тошкент-Нурафшон йўлида “Дамас” ёниб кетди (видео) 20 мар, 09:19
  • «Toshkent city»да 90 метр баландликдан туриб кран бошқараётган қизни биласизми ? (видео) 19 ноя, 00:12
  • Тошкент шаҳар ҳокимининг жаҳли чиқди! (видео) 11 сен, 20:56
  • Тошкент ҳокимияти кўп қаватли уйлардан хонадонлар сотиб олишни таклиф қилди (видео) 01 сен, 10:57
  • Сўнгги янгиликлар
  • UZCARD ва HUMO карталари учун терминаллар ягона тизимга ўтади 13 апр, 20:15 1
  • Ёшларни ишга олган корхоналарга солиқ ва бошқа соҳаларда имтиёзлар берилади 13 апр, 19:46 55
  • Қидирувда Россияда ишлаб юрган қарздордан 6,5 млн. сўм алимент ундирилди 13 апр, 19:23 81
  • Гурланда ажрашган оилалар яраштирилди 13 апр, 19:00 141
  • "Пахтакор" бошқариб кетаётган "карвон"да нимани кўрдингиз? 13 апр, 18:27 459
  • Индонезиялик куёв Google Maps сабаб бошқа тўйга келиб қолди (видео) 13 апр, 18:00 368
  • 1 июндан пенсия тайинлашда ўзгаришлар бўлади 13 апр, 17:30 788
  • 1 майдан бошлаб 10 миллион сўмгача субсидиялар берилади 13 апр, 17:00 685
  • Мирзиёев ёшлар билан ишлашни эплай олмаган бир қатор амалдорларни ишдан олди 13 апр, 16:44 631
  • Испанияда очиқ ҳавода дарс ўтишга мўлжалланган пляж мактаби очилди 13 апр, 16:13 296
  • Рамазон ойида туғилган фарзандларга қандай исм қўйиш лозим? 13 апр, 15:39 523
  • Америкалик аёл эри фастфуддан пул тежаши учун унга сэндвич тайёрлаб берган. Бироқ у сэндвичларни сотиб, фастфуд олиб еган 13 апр, 15:05 644
  • Бўлимлар