«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2021, 21:19
ЎЗO‘Z

Қўқонда банк ходими мижознинг миллиардларини олиб, Ўзбекистондан қочиб кетди

05 мар, 23:35 4 237 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қўқонда банк ходими мижознинг миллиардларини олиб, Ўзбекистондан қочиб кетди Қўқонда банк ходими ишонувчан мижознинг миллиардлаб сўмини қўлга киритди ва сўнгра загранпаспорт олиб, Ўзбекистонни тарк этди. Ҳозирда фирибгар қидирувда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Тергов ҳаракатлари жараёнида маълум бўладики, воқеа 2020 йилнинг июль-декабр ойлари оралиғида содир бўлган.

"Агробанк Қўқон шаҳри филиали" ходими - 31 яшар Ҳусанжон Т. банк мижози бўлган таниши - 38 ёшли, хусусий корхона раҳбари бўлган Камолиддин И.ни банк тизими пул ўтказмалари орқали пулларни айлантириб, кўп фойда олиши мумкинлигига қизиқтиради.

Камолиддин банк ходими Ҳусанжонга 20 минг АҚШ доллари миқдорида қарз берганида, фирибгар содда мижозга бир ойлик фойданинг ярми деб бошланишига 2 миллион 250 минг сўм пул олиб келиб, кейинчалик олган пуллари фойдаси деб жами 240 миллион сўм беради.

Мижоз қизиқиб янада кўпроқ пул бергач, орадан маълум бир вақт ўтиб, банк ходими - Ҳусанжон хорижга чиқиш паспортини олиб Қирғизистон Республикасига чиқиб кетади. Камолиддин Ҳусанжонга жами 71 200 АҚШ доллари ва 1 009 258 000 сўм пул маблағларини топширган.

Камолиддин бу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, бир қисмига ер участкаси сотиб олиб, бир қисмини таниш аёлига берганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ҳусанжон Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Ҳусанжон Т.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда яна бир банкка дастлабки рухсатнома берилди 21 янв, 19:50
  • Ўзбекистон аҳолиси уч ойда банкоматлар орқали неча миллион доллар конвертация қилди? 06 июл, 13:30
  • МИБ 11 млрд сўмни ундириб берди 29 дек, 19:00
  • Қозоғистон Halyk Banki Ўзбекистонда Tenge Bank’ни очади 12 ноя, 14:44
  • 16 февраль воқеалари иштирокчиси Зокир Раҳимов Туркияда қўлга олинди (видео) 20 июл, 20:07
  • “Hi-tech bank”даги “камчилик”ни ёпиб бериш учун 500 минг доллар пора олган фирибгарлар қўлга олинди 25 апр, 22:53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент ректорларнинг ёшлар билан ишлашдаги фаолиятини танқид қилиб, 4 та ректорни ишдан олди 13 апр, 20:46 0
  • Ижарада турган талабаларнинг ижара тўловини ярми давлат томонидан қопланади 13 апр, 20:45 0
  • Питер Хюистра эронликларга қандай баҳо бермоқда? 13 апр, 20:33 0
  • UZCARD ва HUMO карталари учун терминаллар ягона тизимга ўтади 13 апр, 20:15 1
  • Ёшларни ишга олган корхоналарга солиқ ва бошқа соҳаларда имтиёзлар берилади 13 апр, 19:46 55
  • Қидирувда Россияда ишлаб юрган қарздордан 6,5 млн. сўм алимент ундирилди 13 апр, 19:23 81
  • Гурланда ажрашган оилалар яраштирилди 13 апр, 19:00 141
  • "Пахтакор" бошқариб кетаётган "карвон"да нимани кўрдингиз? 13 апр, 18:27 459
  • Индонезиялик куёв Google Maps сабаб бошқа тўйга келиб қолди (видео) 13 апр, 18:00 368
  • 1 июндан пенсия тайинлашда ўзгаришлар бўлади 13 апр, 17:30 788
  • 1 майдан бошлаб 10 миллион сўмгача субсидиялар берилади 13 апр, 17:00 685
  • Мирзиёев ёшлар билан ишлашни эплай олмаган бир қатор амалдорларни ишдан олди 13 апр, 16:44 632
  • Бўлимлар