«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2021, 21:39
ЎЗO‘Z

UzAuto Motors компанияси барча автомобиллар нархини пасайтириш устида ишланаётганини маълум қилди

03 мар, 11:11 2 122 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
UzAuto Motors компанияси барча автомобиллар нархини пасайтириш устида ишланаётганини маълум қилди Фото: UzAuto Motors
UzAuto Motors компаниясида ишлаб чиқарилаётган барча автомобиллар нархини пасайтириш режалаштирилган. Бу ҳақда UzAuto Motors компанияси бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё».

«Барча ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг таннархини пасайтириш устида ишланмоқда», – деди Рустам Ражабов.

«Дарё» мухбирининг айнан қайси турдаги машиналар ва неча фоизга нархлар пасайтирилиши ҳақидаги саволига UzAuto Motors компанияси бош директори «Ўтган 2020 йилда нархларни қанчага пайсайтирган бўлсак, бу йил ҳам ундан кам бўлмаган миқдорда нархлар пасайтирилади», — дея жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors 9 март куни ўзи ишлаб чиқараётган (йиғаётган) енгил автомобиллар нархини модель ва модификацияга қараб 3 фоиздан 21 фоизгача оширган эди. Ўшанда «Ўзавтосаноат» компанияси раиси Шавкат Умурзоқов «Қаерда эски нархларни сақлаб қолиш имкони бор бўлган бўлса биз уларни сақлаб қолдик. Компания шунчаки фойда кўришни истаганида нархлар 3—20 фоизга эмас, балки 40 ва ундан кўпроқ фоизга ошарди», дея енгил автомобилларнинг нархи ошганига муносабат билдирганди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан UzAutoMotors АЖда автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши борасида ўтказилган текширув натижасида қонун бузилиши аломатлари аниқланди. Лекин компания буни тан олмаган. Ҳолат юзасидан 2020 йилнинг июль ойида UzAuto Motors’га нисбатан иш қўзғатганди.

Қўмитанинг 2020 йил 19 август куни ўтказилган йиғилишида махсус комиссия томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобиль нархларини асоссиз оширганини тасдиқлаган. Унга кўра, автомобиллар нархи 3 миллион сўмдан 19 миллион сўмгача асоссиз оширилгани аниқланган. Қўмита нархларнинг асоссиз оширилган қисмларини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берган. UzAuto Motors эса бунга «автомобиллар нархи асосли ва ҳозир нархни пасайтириш имконсиз» дея жавоб қайтарган эди.

Мазкур ўрганиш натижалари омма учун эълон қилингач, UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитаси қошидаги махсус комиссия қабул қилган қарор устидан судга шикоят қилишини билдирганди ва кейинроқ компания Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят қилгани маълум бўлганди.

UzAuto Motors ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасидаги суд жараёни 2 октябрь куни бошланган, 9 октябрда ўтказилган суд мажлисида UzAuto Motors товарлар нархини шакллантириш махфий ҳужжатларга асосланганини билдирган ва суд 16 октябрдаги мажлисда ишни ёпиқ тартибда кўришни бошлаганди.

23 октябрда бўлиб ўтган суд мажлисида UzAuto Motors четдан олиб келинган бутловчи эҳтиёт қисмларнинг нархи ошиши, хорижий валюта курси ошиши таннархларнинг шакллантиришида таъсир қилишини таъкидлаб, Монополияга қарши курашиш қўмитаси бу ҳолатни ҳисобга олмаганини билдирган. Бунга жавобан қўмита вакиллари текшириш давомида бир неча маротаба ҳужжатлар тақдим этиш сўралганида компания томонидан тегишли ҳужжатлар ўз вақтида тақдим этилмагани, текшириш муддати якунланишига кам вақт қолгани сабабли умумий ҳисоб-китоблар танлов асосида ўрганиб чиқилганини маълум қилган.

Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи UzAuto Motors’нинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси 18 ноябрь куни UzAuto Motors иши бўйича Тошкент шаҳар маъмурий суди қарори устидан аппеляция шикоятини киритганди. Аммо шикоят қаноатлантирилмаган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси UzAutoMotors’нинг автомашиналар нархини оширганини кескин қоралаб чиққан. Шавкат Мирзиёев ҳам автомобиллар нархи оширилганини танқид қилиб, аввало халқнинг сотиб олувчанлик қобилиятини мустаҳкамлаш кераклигини таъкидлаганди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • «UzAuto Motors» пули тўланган заҳоти олиб кетиш мумкин бўлган автомобиллар рўйхатини эълон қилди 09 сен, 21:46
  • UzAuto Motors автомобиллар нархини пасайтириш имконсиз эканлигини маълум қилди 20 авг, 23:39
  • «UzAuto Motors» расман автомобил нархларини оширди (янги нархлар) 09 мар, 11:43
  • «UzAuto Motors» янги автомобиллар нархини эълон қилди 27 дек, 10:16
  • UzAuto Motors келгуси йилдан ҳар ойда янги автомобиль моделини тақдим этиши мумкин 27 окт, 00:23
  • UzAuto Motors заводларида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль қайси? 05 июл, 10:35
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар олтилиги эълон қилинди 08 мая, 21:15 0
  • Ўзбекистон автомобилларини энг кўп қайси давлатларга сотди? 08 мая, 20:50 0
  • Хоманаий Исроилни «террорчилар базаси» деб атади 08 мая, 20:20 3
  • Германияда кутилмаганда қор ёғди (видео) 08 мая, 19:48 51
  • Олимлар асалариларни коронавирус инфекциясини ҳид орқали аниқлашга ўргатди 08 мая, 19:13 124
  • РПЛ. «Уфа» чемпион «Зенит»дан очко тортиб олди 08 мая, 18:53 198
  • МИБ: Ота вояга етгунда қадар олдиндан 2000 АҚШ доллари миқдорида тўлаб берди 08 мая, 18:28 174
  • «Болға ва сандон»: Россия ва Хитойнинг яқинлашувидан японлар ташвишда 08 мая, 17:53 476
  • Маҳаллий рейсларга чипталар нархи эълон қилинди 08 мая, 17:17 443
  • Ливияда жангарилар Президент кенгаши мажлисига ҳужум уюштирди 08 мая, 16:45 338
  • Интернетда букланувчи iPhone’нинг рендерлари пайдо бўлди 08 мая, 16:22 149
  • Қозоғистонда Ғалаба кунини нишонлаш коронавирус туфайли бекор қилинди 08 мая, 15:45 307
  • Бўлимлар