«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2021, 21:36
ЎЗO‘Z

«Ўтган йили Spark ва Nexia'дан 550 млрд сўм зарар кўрганмиз. Equinox, Malibu ва Trailblazer сотиш зарарни қоплаяпти» – UzAuto Motors масъули

03 мар, 09:18 1 467 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўтган йили Spark ва Nexia'дан 550 млрд сўм зарар кўрганмиз. Equinox, Malibu ва Trailblazer сотиш зарарни қоплаяпти» – UzAuto Motors масъули Азизбек Шукуров
Kun.uz хабарига кўра, тадбир давомида ташкиллаштирилган матбуот анжуманида ОАВ ходимлари жамият мутасаддиларидан Equinox сингари қиммат автомобилларни чет элдан олиб келиб, устига 50 фоиз маблағ қўйилиб сотилаётгани бўйича изоҳ сўрашди.

UzAuto Motors АЖ Equinox, Malibu ва Trailblazer каби машиналарнинг импортёрига, сотувчисига айланди, деган гаплар пайдо бўлди. Шунинг учун айтиб ўтмоқчиман, ўтган йили 280 мингта машина ишлаб чиқардик. Equinox ва Malibu каби машиналар 10 мингта сотилган. Нисбатини олсак, нечта машина тайёр ҳолатда олиб кириб сотилди, нечта машина ишлаб чиқарилди, деганда қиммат автомобиллар сотуви 5 фоиздан ошмайди. Яъни, маҳсулотларнинг 5 фоизини олиб кириб сотяпмиз, 95 фоизини ўзимиз ишлаб чиқаряпмиз.

UzAuto Motors бизнес модели шундай қилинганки, иложи борича оммага мослашган машиналарга минимал даромад қўйилган. Тижорат сирини очяпман сизларга, баъзиларида, масалан, Spark ва Nexia каби машиналарда даромад умуман йўқ. Нафақат даромад, балки йўқотиш бор. Шунинг учун оммага арзонроқ машина етказиш имкониятини яратиш мақсадида биз қиммат машиналар даромадини баланд қилиб қўямиз. Бу - қиммат машинадан олаётган даромадимиз ҳисобига арзон машина йўқотаётган пулни қоплаш учун ўйланган тадбир.

Аниқ мисол, Spark билан Nexia’дан ўтган йили 550 млрд сўм пул йўқотдик. Бу соф зиён. Қиммат машиналардан 500 млрд сўм фойда кўрдик. Сизларга савол, сизлар ҳам менга ўхшаган фуқаросизлар. Мана шу Equinox, Malibu нархларини тушириб, Spark, Nexia нархини кўтариб қўйган яхшими ёки ҳозирги ҳолатда бизнес моделни давом эттирган яхшими, деган савол турибди-да. Нима деб ўйлайсизлар?
” - деди “Ўзавтосаноат” бошқарув раиси ўринбосари Азизбек Шукуров.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • UzAuto Motors талабгир автомобил сотувини тўхтатди 06 фев, 10:11
  • UzAuto Motors автомобиллари лизинг ва молиявий ижара асосида сотувга чиқарилди 31 мар, 08:18
  • «Ўзавтосаноат» янги моделларнинг Ўзбекистон ва хориждаги нархларини таққослади 04 янв, 16:42
  • «Ўзавтосаноат» АЖ 2019 йилда қанча енгил автомобиль ишлаб чиқарганини маълум қилди 04 янв, 14:40
  • «Қиммат» дейилаётган янги моделларга биринчи кундаёқ 85 харидор топилди 28 дек, 22:43
  • «UzAuto Motors» янги автомобиллар нархини эълон қилди 27 дек, 10:16
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар олтилиги эълон қилинди 08 мая, 21:15 0
  • Ўзбекистон автомобилларини энг кўп қайси давлатларга сотди? 08 мая, 20:50 0
  • Хоманаий Исроилни «террорчилар базаси» деб атади 08 мая, 20:20 3
  • Германияда кутилмаганда қор ёғди (видео) 08 мая, 19:48 51
  • Олимлар асалариларни коронавирус инфекциясини ҳид орқали аниқлашга ўргатди 08 мая, 19:13 124
  • РПЛ. «Уфа» чемпион «Зенит»дан очко тортиб олди 08 мая, 18:53 198
  • МИБ: Ота вояга етгунда қадар олдиндан 2000 АҚШ доллари миқдорида тўлаб берди 08 мая, 18:28 174
  • «Болға ва сандон»: Россия ва Хитойнинг яқинлашувидан японлар ташвишда 08 мая, 17:53 476
  • Маҳаллий рейсларга чипталар нархи эълон қилинди 08 мая, 17:17 443
  • Ливияда жангарилар Президент кенгаши мажлисига ҳужум уюштирди 08 мая, 16:45 338
  • Интернетда букланувчи iPhone’нинг рендерлари пайдо бўлди 08 мая, 16:22 149
  • Қозоғистонда Ғалаба кунини нишонлаш коронавирус туфайли бекор қилинди 08 мая, 15:45 307
  • Бўлимлар