«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:07
ЎЗO‘Z

Эксперт «обнал» ҳақида: Битим ҳақиқий ё қалбаки эканини нега суд эмас, солиқчилар ҳал қиляпти?

02 мар, 19:00 2 530 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эксперт «обнал» ҳақида: Битим ҳақиқий ё қалбаки эканини нега суд эмас, солиқчилар ҳал қиляпти? «Обнал иши»дан мақсад – тўлмай қолган бюджетни тўлдириш, деб ҳисоблайди солиқ бўйича эксперт Нодирбек Хўжаев. Унинг фикрича, «обналчи» фирма билан тузилган битимни қалбаки деб топиш бўйича Солиқ кодексида мавҳумликлар бор: унда битим ҳақиқий эмас деб топилишининг асослари кўрсатилмаган. Тўланмаган ҚҚСни эса солиқ мажбурияти бор томон, яъни «обналчи» тўлаши керак.

Солиқ бўйича эксперт Нодирбек Хўжаев «MFaktor» лойиҳасида берган интервьюсида «обналчилар» можароси ва улар билан ҳамкорлик қилган 10 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари бўйнига тушаётган 1 триллион сўм ҚҚС, Давлат солиқ қўмитасининг хатти-ҳаракатлари ва Солиқ кодексининг муайян моддасидаги камчиликлар борасида фикр билдирди.

Экспертга кўра, Солиқ кодексининг 14-моддасида назарда тутилган битимларни ҳақиқий эмас деб топишда мавҳумликлар бор.

«Кодекснинг 14-моддаси 3-хатбошида: «Қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган битимлар солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмайди. Aгар ундай битимлар бошқа муқобил битимларни солиқларни ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий мазмун ва жиҳатлари ҳисобга олинади», деб ёзиб қўйилган.

«Қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган битимлар»ни ким аниқлайди? Aсосий масала мавҳум: солиқ хизмати органи нималарга асосан битимни қалбаки деб топади? Бу кўрсаткичлар белгиланмаган.

Бундан ташқари, битимнинг ҳақиқий эмаслигини аниқлаш ваколати кимга берилган?

14-моддада «қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган битимлар» фақат солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмаслиги ёзилган. Бунда битим бутунлай бекор бўлади дейилмаяпти, фақат солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмайди дейилмоқда. Таққослайдиган бўлсак, Фуқаролик кодексининг 113-моддасида: «Битим ушбу кодексда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим)», дейилган. Бу ерда суд томонидан битим ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, деб аниқ ёзилган», – дейди Нодирбек Хўжаев.

Унинг қайд этишича, битим ҳақиқий эмас деб топилса, мазкур шартнома бўйича қилинган хатти-ҳаракат ҳам ноқонуний бўлади.

«Бундан ташқари, Фуқаролик кодексининг 114-моддасида: «Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт», – дея кўрсатиб ўтилган.

Демак, битим қалбаки деб топилдими, товар олинмади деб ҳисоблаб, ҳисоб-китоблар ҳам орқага қайтиши керак. Товар ҳам, ҚҚС ҳам нолга тенглаштирилиши керак», – дейди эксперт.

Хўжаевнинг таъкидлашича, мурожаат қилаётган корхоналар вакиллари судга чақирилгани, иш судда кўрилгани ҳақида маълумотлар йўқ. Ваҳоланки, битимларни аслида суд ҳақиқий эмас деб топиши керак.

«ДСҚ 396та корхонани нақдлаштириш фаолияти билан шуғулланган деган хулосани берган. Улар билан ишлаган тадбиркорлик субъектларига ҳам ҳозирда контрагентининг «обналчи» эканини билгансан, деган важлар қўйилмоқда.

Контрагентининг «обналчи»лигини билгани ёки билмагани солиқ тўловчининг виждонига боғлиқ. Солиқни ким тўлаши керак? Солиқ тўлаш мажбурияти бўлган томон тўлаши керак. Солиқ мажбурияти бўйнида бўлганлар булар – «обналчи»лар, бироқ тўланмаган солиқ улар билан ишлаган тадбиркорлардан ундирилмоқда
», – дейди Нодир Хўжаев.

Солиқ мутахассисига кўра, «обналчилар» иши – бюджетнинг тўлмай қолган қисмини қоплаш мақсадида қилинган иш.

«Солиқ органларига ҳар йили режа қўйилади. Режа қўйишни ҳам хато деб ўйламайман, бу режага интилиш учун керак. Aммо режа бажарилмагани учун чора қўллаш бу тўғри эмас», – таъкидлайди Нодирбек Хўжаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ иқтисодчи Юлий Юсупов Солиқ қўмитасининг «обнал» бўйича ҳаракатларини «соғлом ақлни мазах қилиш» деб атаганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 128
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 123
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар