«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:31
ЎЗO‘Z

АҚШ Арктикада Россияга қарши курашиш учун сунъий йўлдошларни янгиламоқчи

28 фев, 22:00 2 307 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ Арктикада Россияга қарши курашиш учун сунъий йўлдошларни янгиламоқчи Фото: Reuters
АҚШ ва Канада Арктикада Россия ва Хитойнинг ўсиб бораётган ҳарбий иштирокига самаралироқ қаршилик кўрсатиш учун у ерда сунъий йўлдошлар ва радарлар тизимини янгилашни режалаштирмоқда, деб ёзади «РБК» The Wall Street Journal’га таяниб.

Газета маълумотларига кўра, АҚШ президенти Жо Байден Канада бош вазири Жастин Трюдодан мудофаа учун, шу жумладан, Шимолий Америка ҳаво-космик мудофаа қўмондонлиги (NORAD) модернизацияси учун харажатларни оширишни сўраган. Етакчилар бу масалани 23 февраль, сешанба кунги музокаралар чоғида муҳокама қилган.

Нашр эслатишича, NORAD Совуқ уруш даврида собиқ иттифоқни тийиб туриш стратегиясининг марказий элементи бўлган. Тизим сунъий йўлдошлар, ер устидаги радарлар ва Ҳарбий-ҳаво кучлари базаларидан иборат, улар асосан Аляскада ва Канаданинг шимолий ҳудудларида жойлашган. Унинг вазифаси — АҚШ ва Канадани шимолдан бўладиган ҳар қандай ҳужум ҳақида огоҳлантириш.

Аммо Канадада NORAD бўйича собиқ сиёсий маслаҳатчи Майкл Доусон таъкидлашича, мудофаа тизими эскирган. Россия ва Хитой армияси ихтиёридаги янги ракеталар товушдан беш карра ортиқроқ тезликда ҳаракатлана олади ва анча узоқроққа учади, деди у. Бу мавжуд аэрокосмик мудофаа тизимига қақшатқич зарба беради, деб ҳисоблайди Доусон.

Бундан ташқари, Шимолий Муз океани музларининг эриб, анча узоқроқ муддатга у ердан ўтиш мумкин бўлиб қолиши ҳам АҚШ ва Канаданинг заифлигини оширмоқда.

Трюдо билан музокаралардан кейин Байден улар «икки давлатнинг бу турдаги ягона ҳарбий қўмондонлиги бўлиб қолаётган» NORAD’ни модернизация қилишга келишиб олганини маълум қилди.

«Қитъа хавфсизлиги, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш ва Арктикани бошқариш билан боғлиқ масалаларни қамраб олиш учун биз кенгайтирилган Америка—Канада музокараларини бошлаймиз», — дея таъкидлади АҚШ президенти.

Вашингтонда аввалги президент маъмурияти давридаёқ Россияни Арктика минтақасида тийиб туриш зарурияти ҳақида бир неча марта айтишган эди. Январь бошида АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари Арктикада Россия қирғоқлари яқинида мунтазам патруллик олиб бориш режалари ҳақида маълум қилган эди. Ҳарбий-денгиз кучлари вазири Кеннет Брэйтуэйт айтишича, Вашингтон Россия ва Хитой даъволарига қаршилик кўрсатиш учун Арктикада «янада қаттиқроқ туриб ҳаракат қилиши» керак.

Февралда Пентагон Россия АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқдошлари учун хавф бўлиб қолишда давом этаётганини тасдиқлади. АҚШнинг Европадаги қўмондонлиги раҳбари Тод Уолтерс Москва ва Пекинни «Арктика минтақасини ҳарбийлаштириш»га уринишда айблаган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 99
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 90
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар