«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2021, 16:56
ЎЗO‘Z

“Локомотив”нинг испаниялик легионери “Marca”га интервью берди: Ўзбекистонда кинолардагидек яшамоқдаман

28 фев, 18:13 1 036 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Локомотив”нинг испаниялик легионери “Marca”га интервью берди: Ўзбекистонда кинолардагидек яшамоқдаман Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Локомотив” клуби янги мавсум олдидан таркибга бир қатор кучли футболчиларни жалб этди. Шу жумладан, Микаэль Секейра “темирйўлчилар” таркибига испаниялик Диего Барданка Флоресни чақирди. Нафақат испан, балки бутун дунёдаги спортга ихтисослашган нашрлар орасида ўз ўрнига эга бўлган Мадриднинг “Marca” нашри ундан Ўзбекистонга саёҳати ҳақида интервью олди. Қуйида ушбу материални тўлиқлигича таржима форматида эътиборингизга ҳавола этамиз.

Пандемия Ер сайёрасининг деярли барча нуқталарини қамраб олди. Аммо шундай жойлар борки, уларга ушбу касаллик анча кам талафот етказди ва уларни бемалол пандемиясиз давлатлар, деб атасак бўлади. Ўзбекистон ҳам мана шу оазисларнинг бири. “Бу ерда ўтган икки ҳафта давомида мен Европадаги пандемия хавфини мутлақо унутдим. Ҳалигача шокдаман: биз ниқобсиз бемалол юраверамиз. Бу ерда фақат гавжум жойларга бориш олдидан тиббий ниқоб тақилади ва гелдан умуман фойдаланишмайди. Касалхоналар бўм-бўш. Мен ўзимни бир йил аввал бошдан кечирган ҳаётимга қайтгандек ҳис қилдим. Европа, хусусан, Испанияда аҳвол анчайин оғир эди. Бу ерда эса кинолардагидек яшаяпман”, - дейди Барданка.

Марказий ҳимоячи позициясида тўп тепувчи Барданкада сайёҳлик руҳи бор: у Финландия, Польша, Словения, Сербияда ўйнаб улгурган. Навбат Ўзбекистонга келди. “Бу ёш ва супер-профессионаллашган клуб. “Локомотив”да футболчи учун барча шароитлар яратилган. Жамоада янги мавсум олдидан амбициялар ўта юқори. Испаниялик Дани Чабрера бу ерда дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлайди ва айнан унинг сайъ-ҳаракатлари билан мен “Локомотив” аъзосига айландим.

Одамларда иммунитет ҳосил бўлгунига қадар Ўрта Осиёнинг 33 млн аҳолиси коронавирус билан зарарланди: “Март-сентабрь оралиғида, эшитишимча, 60-70 фоиз одам касалликка чалиниб улгурган ва шундан сўнг, уларда пандемияга қарши курашиш тажрибаси пайдо бўлган. Бу ерда барчаси тўғри йўлга қўйилгани учун бугунги кунда мамлакатда беморлар сони анча кам”.

Ўзбекистонга келувчилар тиббий текширувдан тўлиқ тартибда, эҳтиёткорлик билан ўтказилади. Бу ерда вирус аломатлари аниқланса, бемор дарҳол яккаланади ва шифокорлар назоратига топширилади. Энг аҳамиятлиси, бу жараёнлар аэропортнинг ўзидаёқ амалга оширилади. Балки, шунинг учун ҳам Ўзбекистон коронавирусга қарши курашда катта муваффақиятларга эришган ва камроқ талафотга учрагандир.
Клубда спортчи сифатида ривожланишингиз учун зарур бўлган барча машғулот заллари ва шароитлар мавжуд. Бу барчамиз учун манзур бўладиган ҳаёт тарзи”, - деди Диего Барданка Флорес.

“Marca.com” сайтидан Абдулвосид Валихонов таржимаси




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • "Локо"нинг испаниялик футболчиси: "Локомотив" таклифини ҳеч қандай иккиланишсиз қабул қилдим" 05 фев, 22:25
  • "Локомотив"нинг янги бош мураббийи Тошкентга етиб келди 10 янв, 14:47
  • Биласизми? "Локомотив" 2017 йилдан буён илк бор ўз майдонида мағлуб бўлди 16 июн, 19:20
  • Темурхўжа Абдуҳолиқов: "Ҳозирча қоғозда кучлимиз" 04 мар, 00:13
  • Сардор Рашидов “Локомотив” аъзосига айланди 04 фев, 18:13
  • Артур Геворкян ва Неманья Яничич “Локомотив”ни тарк этди 20 янв, 22:10
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шакар истеъмоли тўхтатилса, бир ҳафта ва бир йил ичида организмда қандай ўзгариш бўлади? 15 апр, 16:16 0
  • «Бу биз учун жуда уятли» — Давлат солиқ қўмитаси раиси (видео) 15 апр, 15:48 74
  • «Афросиёб» поездида унутиб қолдирилган 9 минг долларга яқин пул эгасига қайтарилди 15 апр, 15:23 122
  • Хитойлик олимлар «ақлли» ойна яратди 15 апр, 14:56 235
  • Марям Тиллаева блогер Амиран билан тўйи ҳақида: Бу кун ҳақида бутун умр орзу қилгандим 15 апр, 14:30 144
  • Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифини бошлади 15 апр, 14:00 229
  • 14 ёшли қизнинг «бошини айлантириб» пулга эга чиққан йигит ушланди 15 апр, 13:43 520
  • Тошкентда талабга жавоб бермайдиган ичимликлар сотилаётгани аниқланди 15 апр, 13:15 382
  • Хориждан олиб келинган қалбаки долларлар аниқланди 15 апр, 12:49 471
  • Метро станцияси таблосига хакерлар ножўя гап ёзиб қўйишди 15 апр, 12:30 779
  • «Zamin Education» таълим платформаси ва синфлари ишга туширилди (фото) 15 апр, 12:09 197
  • Японияда одамни қутқарган мушук полиция бошлиғи этиб тайинланди (видео) 15 апр, 11:13 760
  • Бўлимлар