«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 10:43
ЎЗO‘Z

Хоразмда депутатлар суд раисидан тизимда очиқликни кучайтиришни сўрашди

28 фев, 16:00 1 703 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хоразмда депутатлар суд раисидан тизимда очиқликни кучайтиришни сўрашди Яқинда бўлиб ўтган Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг йигирма тўртинчи сессиясида вилоят суди раиси Баҳодир Полвоновнинг ахбороти эшитилди. Ахборот ўтган йили вилоят судлари томонидан одил судловни амалга ошириш борасида қилинган ишлар хусусида бўлиб, депутатлар диққат билан тинглади.

Айтилдики, Хоразм вилоятининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2020 йил давомида жами 1323 нафар шахсга нисбатан 1091 та жиноят иши ва 2255 та санкция ҳамда материаллар кўриб тамомланган. Инстанцияларда 29 нафар шахсга нисбатан 15 та жиноят иши бўйича оқлов ҳукмлари чиқарилган.

Шунингдек, 2020 йилда фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция судларида жами 10139 та фуқаролик иши кўриб тамомланган. Шундан, 6838 та ёки 67,4 фоизи бўйича даъво қаноатлантирилган. Туманлараро судларда 5674 та суд буйруғи чиқарилган бўлиб, унда асосан ундирувчилар фойдасига 14,2 млрд сўм, давлат фойдасига 2 млрд. сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.

2020 йилда иқтисодий ишлар бўйича судлар томонидан эса, жами 6 175 та иқтисодий низолар кўриб чиқилган. Шундан 5110 таси қаноатлантирилган, 824 таси бўйича даъво рад қилинган ва 57 таси бўйича иш юритиш тугатилган. Жами суд ишларининг 1913 таси, яъни 30,фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилиши таъминланган.

Ҳисоботдан сўнг халқ вакиллари вилоят суди раисини саволларга тутишди. Раис ҳаммасига батафасид жавоб беришга ҳаракат қилди. Берилган саволларда судларнинг жамоатчилик билан алоқаларини кучайтириш ва суд фаолиятининг очиқлигини таъминлаш масалалари устувор бўлдики, Б. Полвонов бу борада муаммо бўлмаслигини айтди. Зеро, бугуннинг асосий таби шу-да.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 0
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 266
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 155
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 241
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 131
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 115
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 2
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 105
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 7
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 118
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 90
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 13
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 122
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 237
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 496
  • Бўлимлар