«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:46
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонга 1,7 кг гиёҳвандлик воситаларини ошқозонида олиб ўтмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

26 фев, 21:12 1 340 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонга 1,7 кг гиёҳвандлик воситаларини ошқозонида олиб ўтмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Ўзбекистон ҳудудига гиёҳвандлик воситаларини ички аъзоларига яширганча олиб киришга бўлган бир нечта уриниш фош қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси маълум қилди.

Тезкор тадбир давомида аниқланишича, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара-божхона постига пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқароси Т.С. инсон танасини сканерловчи қурилма кўмагида божхона кўригидан ўтказилганида унинг ички аъзоларида юмалоқ шаклдаги шубҳали предметлар борлиги маълум бўлган.

Шундан сўнг шифокорлар кўмагида ушбу шахснинг ичидан 44 дона полиэтилен ўрам чиқариб олинди. Мазкур ўрамларга соф оғирлиги салкам 430 гр.ни ташкил қилувчи «опий» гиёҳвандлик воситаси яширилгани аниқланган.

Ҳолатни мантиқан тўла якунига етказиш мақсадида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар идоралари вакилларини жалб қилган ҳолда кўп босқичли тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилган.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Натижада гиёҳвандлик воситаларини ички аъзоларига яширганча олиб киришга уринган бошқа шахслар ҳам қўлга олинган.

- Тезкор тадбир давомида ‘Айритом’ чегара-божхона постига пиёда равишда кириб келган қўшни мамлакат фуқароси Қ.К. ҳам тезкор кузатувга олинди ва сканер қурилмаси кўмагида кўздан кечирилди. Натижада ушбу шахснинг ичида ҳам 34 дона скотчланган ўрам борлиги фош бўлди.

Тиббиёт ходимлари иштирокида чиқариб олинган мазкур ўрамлар текшириб кўрилганида эса уларнинг ичида салкам 650 гр. ‘гашиш’ гиёҳвандлик воситаси борлиги фош бўлди.

Орадан бироз ўтиб мазкур постга кириб келган фуқаро Қ.Н.ни ҳам ўзидан олдинги шерикларининг қисмати кутаётган эди.

У ҳам ички аъзоларига наркотик моддаларни яширгани бир зумда боди сканер қурилмаси кўмагида фош қилинди. Бу гал 31 дона ўрам учун ‘жонли контейнер’ вазифасини ўташга уринган шахс 592,22 гр. ‘гашиш’ гиёҳвандлик воситасини шу зайлда олиб ўтмоқчи бўлган.

Шундан сўнг тезкор тадбирлар Тошкент шаҳрида ҳам давом эттирилиб, пойтахт меҳмонхонларидан бирида мазкур наркотик моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс ҳам қўлга олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 1672,22 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
, – дейилади қўмита ахборотида.

Қўшимча қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар