«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2021, 05:36
ЎЗO‘Z

Ўруновни “Спартак”да Тедеско “синдиргани" ростми?

26 фев, 19:14 774 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўруновни “Спартак”да Тедеско “синдиргани" ростми? Ёзги трансферлар мавсумида Остон Ўруновнинг “Уфа”дан “Спартак”га ўтгани спорт жамоатчилигида қанчалар кенг муҳокама қилинган бўлса, ярим мавсумдан сўнг, ўзбекистонлик ярим ҳимоячининг Москвадан Уфага қайтгани ҳам мухлису мутахассислар эътибор марказида турибди.

Премьер-лигадаги жойини сақлаб қолишга интилаётган “Уфа”нинг Остон Ўруновни ўз сафига қўшиб олгани уфаликларнинг қишки трансферлар мавсумидаги асосий ютуғи сифатида баҳоланмоқда. Бу трансфер бўйича уч нафар мутахассиснинг муносабатини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ринат Билялетдинов, “Рубин” собиқ бош мураббийи:

Ўрунов “Спартак”да бош мураббий Доменико Тедескога тўғри келмади. Остон ҳар қандай жамоада ҳам ўйнаб кетаверадиган футболчилар тоифасига кирмайди. У “Рубин”даги Хвича Кварацхелия каби ўзига хос футбол намойиш қилади. Остон ўз ўйинини мухлисларга кўрсатиб, уларни ўзига ўргатиб қўяди, лекин унинг ўйин услубини такрорлай оладиганлар жуда камчилик.

Кварацхелияга ҳам жиддий қараш бошланди. У ўйин услубини тез ўзгартиради, жарима ишлайди, кутилмаган қарорлар қабул қилади.

Шунингдек, Остон Ўруновнинг ҳам дриблингларини рақиблар жиддий ўрганиб чиққан ва унга қарши қўлланадиган усулларни ҳам. Балки, Ўрунов “Уфа”да ўйнаганида рақиблар томонидан бу жамоанинг имкониятлари каби футболчининг услубига етарли даражада эътибор қаратилмагандир. Лекин “Спартак” бошқа даражадаги клуб.

Константин Генич, собиқ футболчи ва таниқли шарҳловчи:

Бу жараёнда футболчи “Спартак”га Шамиль Газизов ортидан ўтганини тўғри тушуниш керак. Газизов “Спартак” хўжайини Леонид Федунни бу бизнес лойиҳага ишонтирган. “Спартак” Ўрунов учун сарфлаган маблағ миқдори, умуман, бу трансфер оддий келишув. Келажакда клуб Ўрунов трансфери орқали кўпроқ пул ишлаб олиши мумкин эди.

“Уфа”даги ярим мавсумдан кейин футболчининг ўзи янги чақирувга, “Спартак” даражасида ўйнашга тайёрлиги ёки бунга эрта бўлгани бошқа масала. Остонга “Уфа”нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Вадим Евсеев ва Шамиль Газизов юқори баҳо берди ва ҳамон унга ишонишмоқда. Шамиль унинг трансфери ўзини оқлашига умид қилган.

Ўрунов яхши сифатларини, тезкорлик ва дриблингларини намойиш қилди. Бир сўз билан айтганда, кучли футболчи. Унга Шамиль Газизов ишонади ва айнан “Уфа”га қайтгани ҳам бежиз эмас. Остонга “Рубин” ҳам харидор эди.

Владимир Согниенко, Okko онлайн-кинотеатри спорт трансляциялари бош муҳаррири:

Остон Ўрунов “Уфа”да ўйнаган. У жамоа етакчиси сифатида тўп тепган. Ҳозир қандай формадалигини билиш қийин. “Спартак”даги вазият уни синдирдими? Йўқ, бундай эмас, бунақа ҳолатлар кўп учрайди. “Уфа”да у яна ўзини кўрсата олади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Вадим Абрамов: Остон Ўрунов ўз ўйини билан «Спартак»га қайтишга лойиқлигини исботлаши мумкин 21 фев, 18:11
  • “Спартак” Ўруновнинг нархини эълон қилди 19 фев, 20:23
  • "Спартак" Остон Ўруновни РПЛ рўйхатидан чиқарди 19 фев, 15:40
  • Шамил Газизов: «Спартак» бош мураббийи Остон Ўруновни юқори баҳолайди 12 дек, 21:05
  • "Спартак" Остон Ўрунов трансфери бўйича расмий таклиф олди 05 дек, 17:25
  • Остон Ўрунов Россия клубида қанча маош олади? 23 июл, 00:20
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дарвозабон ҳам гол урди: Алиссонинг 90+5-дақиқадаги голи «Ливерпуль»га ғалаба келтирди 16 мая, 23:54 356
  • «Шабоб ал-Аҳли» 90+4-дақиқадаги гол эвазига БАА президенти Кубогини қўлга киритди 16 мая, 23:48 331
  • Ҳатто Хитой Фаластинни қўллаётганда араб давлатлари жим. Нега? 16 мая, 23:45 248
  • «Мен қандай қилиб бой бўлдим...» 16 мая, 22:55 520
  • Муроджон Аҳмадалиевга камарларини бой берган Даниэль Роман бугун қандай ғалаба қозонди? (Видео) 16 мая, 22:10 588
  • «Уфа» автогол эвазига ғалаба қозониб, РПЛда қолиш масаласини уддалади 16 мая, 21:43 505
  • «Қўлларини боғлаб, икки соат зўрлашган». Андижонда 18 ёшли келинни зўрлаганликда олти киши гумон қилинмоқда 16 мая, 21:06 1 761
  • Андижонда 5 ойлик келинчак 5 нафар эркак томонидан зўрлангани айтилмоқда 16 мая, 20:23 474
  • Ушбу инфекциялар билан оғриган бўлсангиз, юрагингиз алоҳида парваришни талаб этади 16 мая, 19:45 689
  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳақида гапирди 16 мая, 19:09 1 438
  • Машинада узоқ йўлга отланаётганларга асқатадиган фойдали тавсиялар 16 мая, 18:32 652
  • "Олтин Аср" бош мураббийи: "Биринчи турда дуранг ўйнадик, шу боис энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ" 16 мая, 17:55 533
  • Бўлимлар