Оғир вазн тоифасидаги боксчимиз Баҳодир Жалолов Болгариядаги “Странжа” турниридаги иштирокини бошлаган эди. У кеча илк жангини Франция вакили Мурад Алиевга қарши ўтказиб, тўлиқ устунлик билан ғалабага эришган эди.
Бугун, у иккинчи жангида рингга кўтарилди. Бу сафар юртдошимизга туркиялик Берат Ачар рақиблик қилди. Мазкур тўқнашувда ҳам ҳамюртимиз ҳакамларнинг якдил қарорига мувофиқ 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва навбатдаги босқичга йўл олди.