«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 12 2021, 04:44
ЎЗO‘Z

Ухлашдан аввал нима қилиб бўлмайди?

25 фев, 00:23 2 387 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ухлашдан аввал нима қилиб бўлмайди? Фото: Freepik
Киши ўзини қандай ҳис қилиши, иммунитет мустаҳкамланиши учун уйқунинг аҳамияти катта. Тинч ва тиниқиб ухлаш учун эса айрим қоидаларга амал қилиш ва баъзи одатлардан воз кечиш керак.

Ёғли таом истеъмол қилиш
Кечки овқат оғир ва ёғли бўлса, тонгда ҳолсизлик ҳамда киши ўзини ёмон ҳис қилиши кузатилиши мумкин. Қолаверса, тунда калорияга бой ва ҳазм қилишга қийин овқат истеъмол қилинганда ошқозон зўриқиб ишлашига тўғри келади. Қориндаги оғирлик эса ухлашга халақит қилиши мумкин.

Гаджетлардан фойдаланиш
Сиз ухлашдан аввал қўлингиздан қўймаган телефон экранидаги кўк нурлар мияни кўпроқ ишлашга мажбур қилади. Бунинг ҳисобига ҳатто ярим кечаси ҳам ухлаш қийин бўлади.

Кардиомашқлар бажариш
Доимий жисмоний машқлар уйқуни яхшилаши мумкин, аммо оғир машқлар табиий биоритмга салбий таъсир қилиб, организмни янада тетиклаштиради. Бу эса, табиийки, ухлаш қийинлашишига олиб келади. Тун осойишта ва ташвишсиз ўтиши учун спорт билан уйқудан 3 соат аввал шуғулланинг.

Ишлаш
Ишларни уйқудан бир соат аввал тугатишга ва бу вақт давомида тинчланиб, ортиқча нарсалар ҳақида ўйламасликка ҳаракат қилинг. Миянгизда қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида ўй қалашиб ётадиган бўлса, ухлаш қийинлашади.

Кофеин ва спиртли ичимлик истеъмол қилиш
Таркибида кофеин бўлган маҳсулотларни уйқудан камида икки соат аввал ичиш керак. Шунингдек, ушбу қоида спиртли ичимликларга ҳам тааллуқли. Йўқса, уйқу нотинч бўлади.

Эмоционал зўриқиш
Уйқудан олдин бирор мавзуда жон куйдириб муҳокама қилиш, баҳслашиш ва телевизор орқали эмоционал ўзгаришларга сабаб бўладиган фильмларни кўриш сизни тинчлантирмаслиги аниқ. Шу сабаб ҳам ётишдан аввал ўзингизга асабийлаштирмайдиган шароит яратишга ҳаракат қилинг. Китобсеварларга енгил новелла ўқиш тавсия қилинади. Гиёҳлардан тайёрланган шифобахш чой ичинг, иссиқ ванна қабул қилинг ва бир нечта енгил машқларни бажаринг. Шунда уйқунгиз тиниқ бўлади ва эрталаб кучга тўлиб уйғонасиз.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Тўйиб ухлаш ва сарвқоматлик ўртасида қандай боғлиқлик бор? 17 фев, 12:30
  • Тунда овқатланиш организмга қандай таъсир қилади? 28 дек, 07:40
  • Организмнинг рационда ёғ кўп эканидан дарак берувчи 5 белгиси 11 ноя, 12:55
  • Тунда тиниқиб ухлаш учун кечки овқатга нима истеъмол қилмаслик керак? 30 окт, 09:09
  • Гуруч, бодом ва киви — тиниқиб ухлашга ёрдам берадиган маҳсулотлар 07 сен, 20:07
  • Уйқуни қочирувчи 8 хил маҳсулот 17 фев, 13:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ санкциялар ёрдамида ўз етакчилигини йўқ қилмоқда 12 апр, 00:12 154
  • Ўзбекистон ва Қатар қатор соҳаларда ҳамкорликни сезиларли оширмоқчи 11 апр, 23:45 155
  • Мальтага ташриф буюрган сайёҳларга мукофот пули тўланади 11 апр, 23:18 633
  • Чилонзордаги «Наврўз» мажмуаси нега бузилмоқда? 11 апр, 22:44 761
  • Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди 11 апр, 22:13 422
  • Муҳсин Ҳисомиддинов Президент совринига сазовар бўлди 11 апр, 21:41 1 097
  • Маймунларни ўғирликка ўргатган кимсалар фош бўлди 11 апр, 21:13 1 146
  • ОЧЛ-2021. 15 кунда 6та ўйин ўтказадиган "Пахтакор" тақвими билан танишинг 11 апр, 20:43 1 114
  • Вадим Абрамов тўпурар легионеримиз ўйинини кўргани Европага борди 11 апр, 20:05 1 507
  • "Ювентус" ўз майдонида "Женоа"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди 11 апр, 19:43 1 205
  • Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди 11 апр, 19:11 1 193
  • Шифокор аллергияни қандай даволашни айтди 11 апр, 18:36 1 195
  • Бўлимлар