«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 12 2021, 05:40
ЎЗO‘Z

Россиялик миллиардер Роман Абрамович учун 145 метрлик яхта қурилмоқда (видео)

24 фев, 23:55 1 225 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россиялик миллиардер Роман Абрамович учун 145 метрлик яхта қурилмоқда (видео) Solaris яхтаси
Фото: Global Look Press

«Челси» футбол клуби эгаси, миллиардер Роман Абрамович 145 метрлик Solaris яхтасини қурдиряпти. Бу ҳақда Forbes журнали манбаларига таяниб, «РБК» хабар берди.

Яхта Германиянинг Lloyd Werft кемасозлик заводида қурилмоқда. 2010 йилда ўша заводда Абрамович учун 15 метрли Луна экспедиция яхтаси яратилган эди, кейинчалик у яхтани миллиардер Фарҳод Аҳмедовга сотган (Forbes Аҳмедовнинг бойлигини 1,4 миллиард долларга баҳолаган). Бундан ташқари, Абрамович 162,5 метрли Eclipse’га эгалик қилади.

Solaris — корпуси пўлат ва устки қавати алюминий бўлган, палубалари тик дарахтидан ясалган, экспедицион моторли яхта. У саккизта палуба, битта лифт, спорт зали, вертолёт майдончаси, жакузи, бассейн, шунингдек, вертолёт ва кузатувчи кемаларга мўлжалланган гаражни ўз ичига олади. Яхтада 36 нафар йўловчи ва 60 нафар экипаж аъзоси сиғадиган 48 та кабина бор.
[media=https://www.instagram.com/reel/CLjPYPrge3A/?utm_source=ig_embed]
Хабарга кўра, кемани пардозлаш ҳали давом этмоқда. Forbes манбаларига кўра, у келаси ҳафта сувга туширилади.

Solaris тендерлар, кичик кемалар ва сувости кемаларини, сувга шўнғиш ускуналарини ташишни таъминлайдиган ёки вертолётларни ўз бортига қабул қиладиган ёрдамчи кемадир. «Одатда бундай яхталар асосий кемаларга қўшимча равишда қурилади, аммо сўнгги йилларда уларга талаб ортмоқда ва баъзи денгизчилар асосий кемада эмас, фақат яхталарда сузмоқда, бунга сабаб кемада ‘ўйинчоқлар’нинг кўплиги», — дея таъкидлади Yacht Harbour асосчиси Дмитрий Семенихин, нашрга берган интервьюсида.

Forbes манбасининг хабар беришича, яхта учун M-Solo & M-Sola номлари билан рўйхатдан ўтган иккита Airbus ACH145 вертолёти буюртма қилинган. «Solaris, албатта, сувдаги энг йирик ва эксклюзив тадқиқотчи бўлади. Бошқа бу турдаги ёрдамчи кема йўқ ва яқин келажакда пайдо бўлиши ҳам амри маҳол. Яқин Шарқдаги қироллик оилаларида ҳам бунақаси йўқ», — дейди Семенихин. Унга кўра, яхта миллиардерга 250-300 миллион долларга тушиши мумкин.

Шу билан бирга, Smart Yachts асосчиси Юлия Скопсева нашрга берган интервьюсида харажат 450 миллион еврогача (546 миллион доллардан ортиқ) етиши мумкинлигини тахмин қилди. «Solaris’нинг қурилиши дастлабки шартнома муддатидан бир оз кўпроқ вақт —олти йил давом этди (буюртма 2015 йилда берилган). Қурилиш жараёнида кема ҳажми ҳам ўзгарди: бошида кеманинг узунлиги 138,96 метр бўлиши режалаштирилган эди»,— деди у.

Маълумот учун Роман Абрамович Forbes’нинг реал вақтдаги миллиардерлар рўйхатида 151-ўринни эгаллаб турибди. Унинг бойлиги 14,4 миллиард долларга баҳоланмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Америкалик миллиардер карантинни дунёдаги энг катта шахсий яхтасида ўтказмоқда 01 апр, 11:53
  • Роман Абрамович Исроилдаги энг қимматбаҳо виллани сотиб олишни режалаштирмоқда 20 июн, 10:31
  • Роман Абрамович Исроил паспортини олди 29 мая, 18:55
  • “Челси” раҳбари Роман Абрамович учинчи хотини билан ҳам ажрашмоқда 08 авг, 19:30
  • Россиялик миллиардерга тегишли дунёдаги энг катта яхта ҳибсга олинди 20 фев, 10:25
  • Россиялик миллиардер дунёдаги энг катта яхтани қуришга буюртма берди 01 июл, 14:50
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ санкциялар ёрдамида ўз етакчилигини йўқ қилмоқда 12 апр, 00:12 154
  • Ўзбекистон ва Қатар қатор соҳаларда ҳамкорликни сезиларли оширмоқчи 11 апр, 23:45 155
  • Мальтага ташриф буюрган сайёҳларга мукофот пули тўланади 11 апр, 23:18 633
  • Чилонзордаги «Наврўз» мажмуаси нега бузилмоқда? 11 апр, 22:44 761
  • Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди 11 апр, 22:13 422
  • Муҳсин Ҳисомиддинов Президент совринига сазовар бўлди 11 апр, 21:41 1 097
  • Маймунларни ўғирликка ўргатган кимсалар фош бўлди 11 апр, 21:13 1 146
  • ОЧЛ-2021. 15 кунда 6та ўйин ўтказадиган "Пахтакор" тақвими билан танишинг 11 апр, 20:43 1 114
  • Вадим Абрамов тўпурар легионеримиз ўйинини кўргани Европага борди 11 апр, 20:05 1 507
  • "Ювентус" ўз майдонида "Женоа"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди 11 апр, 19:43 1 205
  • Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди 11 апр, 19:11 1 193
  • Шифокор аллергияни қандай даволашни айтди 11 апр, 18:36 1 195
  • Бўлимлар