«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 12 2021, 05:59
ЎЗO‘Z

Ҳабиб Нурмагомедов отасининг ушалмаган орзусини айтди

24 фев, 23:23 869 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳабиб Нурмагомедов отасининг ушалмаган орзусини айтди Таниқли UFC жангчиси – Ҳабиб Нурмагомедов таниқли спортчи ва блогер Магамед Исмаиловга катта интервью берди. Мағлубият нима эканлигини билмай келаётган Нурмагамедов ушбу интервью давомида мухлисларга қизиқ бўлган бир нечта саволларга жавоб бериб ўтди.

- Ҳабиб, сен сўнгги жангингда Жастин Гетжи билан тўқнаш келдинг. Тўғриси, бундан аввалги жангларингдан фарқли ўлароқ, бу сафар бошқа Ҳабибни кўрдим.
- Тўғриси, бу сафарги жанг олдидан кўплаб саргузаштларни бошдан кечиришга тўғри келди. Гетжи билан тўқнашувдан олдин, мен бармоқ суягимни синдириб олдим. Кейин тана ҳароратим кўтарилгани учун 5 кун жонлантириш бўлимида ётдим. Тўғриси, бу воқеаларни батафсил сўзлаб бера олмайман. Ҳозир фаолиятим ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиш ишлари бошланган. Бу шунчаки 20-30 дақиқалик видеоролик бўлмайди. Голливуд билан ҳамкорликда иш бошладик. Оскар мукофотига даъвогар асар яратмоқчимиз.

Жастин билан жангни бекор қилмоқчи бўлдик, бироқ сўзимни устидан чиқишга қарор қилдим. Октагонга кўтарилдим ва қилишим керак бўлган ишларни бажардим.

- Конор яна аввалги даражасига чиқа оладими?
- Ҳеч қачон! Сабаби, спортчи икки бор ўз спорт формасини пик даражага олиб чиқа олмайди. Нафақат Конор, балки бошқа спортчилар ҳам фаолияти давомида бир бор супер формага киради.

- Сен билан партерда кураш олиб бориш мумкин, аммо ММА қоидалари асосида ҳеч ким сенга қарши тура олмайди? Бунинг сири нимада?!
- Октагонда ҳужум уюштириш учун иккита қават мавжуд. Баъзи жангчилар тик турган ҳолда ўзини эркин ҳис этса, бошқалар партердан наф чиқаришга уринади. Мен доимо икки қаватда ҳам ҳужум уюштиришга ўрганганман. 2007 йилда бу услуб ҳақида дадам билан суҳбатлашган эдик. Бундай стилдаги жанг қилиш, жуда кўп энергияни сарф бўлишига олиб келади, аммо натижа кафолатланган. Энг муҳими, руҳан енгилмаслик. Агар психологик кучли бўлсанг, исталган рақибни иккинчи қаватда ҳужум қилиб мағлуб этишинг мумкин.

- Сенинг ғалабангга шубҳа билан боқувчилар доим бўлган. Конор Макгрегор, Эдсон Барбозо, Дастин Порье ва бошқаларни енгган бўлсанг ҳам, айримлар сени мутлақ тенгсиз эканлигингни тан олмайди. Нима деб ўйлайсан, қайси UFC жангчиси билан тўқнашув сенга бўлган барча саволларни кун тартибидан олиб ташлаши мумкин эди?
- Балки бу рақиб Тони Фергюссон бўлиши мумкин, аммо мен уни ҳеч қачон юқори савиядаги жангчи деб ҳисобламаганман. 37 ёшда жангчи супер формада бўлиши мумкин эмас. Мен ҳам 37 ёшда супер жанг ўтказа олмайман. Эътибор берган бўлсанг, у Жастин Гетжига ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади. Ўзидан анча ёшроқ бўлган Жастин яққол устунлик билан ғалаба қозонди. Мен ўз вазнимда тенгсиз эканлигимни исботлаш мақсадида Тони билан жанг қилишга ҳаракат қилдим, аммо яратган буни истамади. Агар биз тўқнаш келганимизда мен муаммосиз ғалаба қозонар эдим, бироқ шубҳа қилувчилар ўз фикрини ҳеч қачон ўзгартирмайди. Ҳеч қачон енгилмаган инсонларни қандай мағлуб бўлиши барчага қизиқ. Мен буни тўғри қабул қиламан.

- Ҳабиб даданг афсонавий жангчи Жорж Сан-Пьер билан октагонга кўтарилишингни истаган эди. Агар у сени жангга чорласа, қандай қарор қабул қиласан?
- Биласанми, менга UFCнинг бирорта жангчиси билан октагонга кўтарилишга иштиёқ йўқ. Собиқ чемпионларнинг барчасини мағлуб этдим, аммо Сан-Пьерни эшитишим билан, 10 км масофага югургим келиб кетди. У буюк спортчи. Жорж билан октагонга кўтарилиш жуда ҳам қизиқ, бироқ мен UFCни тарк этдим. Онам учун бошқа жанг қилмасликка қарор қилдим. Жорж ҳозир 40 ёшда. Яхшиси, у барчанинг кўз ўнгида енгилмас бўлиб қолгани яхши. Мен ҳам у сингари енгилмаган чемпион номи билан четга чиқаман.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳабиб Нурмагомедов: «Жастин Гэтжига қарши жангни аввалгилари билан солиштириб бўлмайди» 08 ноя, 07:30
  • Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжига қарши жангдан уч ҳафта олдин оёғини синдириб олгани маълум бўлди 26 окт, 08:44
  • Бугун Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи жанги бўлиб ўтади 24 окт, 15:01
  • Ҳабиб Нурмагомедов ҳамда Жастин Гетжи ўртасидаги жанг қачон бўлиши маълум қилинди 13 мая, 15:50
  • Ҳабиб Гетжига: Ортингда доим оч шерлар бўлади, бироқ мен ўқ узилишидан аввал йиқилмайман 12 мая, 17:43
  • Жастин Гетжи: Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг қилишни хоҳлайман 11 мая, 16:51
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ санкциялар ёрдамида ўз етакчилигини йўқ қилмоқда 12 апр, 00:12 154
  • Ўзбекистон ва Қатар қатор соҳаларда ҳамкорликни сезиларли оширмоқчи 11 апр, 23:45 155
  • Мальтага ташриф буюрган сайёҳларга мукофот пули тўланади 11 апр, 23:18 633
  • Чилонзордаги «Наврўз» мажмуаси нега бузилмоқда? 11 апр, 22:44 761
  • Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди 11 апр, 22:13 422
  • Муҳсин Ҳисомиддинов Президент совринига сазовар бўлди 11 апр, 21:41 1 097
  • Маймунларни ўғирликка ўргатган кимсалар фош бўлди 11 апр, 21:13 1 146
  • ОЧЛ-2021. 15 кунда 6та ўйин ўтказадиган "Пахтакор" тақвими билан танишинг 11 апр, 20:43 1 114
  • Вадим Абрамов тўпурар легионеримиз ўйинини кўргани Европага борди 11 апр, 20:05 1 507
  • "Ювентус" ўз майдонида "Женоа"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди 11 апр, 19:43 1 205
  • Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди 11 апр, 19:11 1 193
  • Шифокор аллергияни қандай даволашни айтди 11 апр, 18:36 1 195
  • Бўлимлар