«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2021, 06:13
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: Қандай виждон билан лавозимда ўтирибсизлар?!

19 фев, 18:49 1 386 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: Қандай виждон билан лавозимда ўтирибсизлар?! Президент кортежи нотекис йўллардан юриб, Наманган шаҳридаги «Бунёдкор» маҳалласига бориб тўхтагани маълум қилинди.

Бу ердаги аҳвол маҳалла номига зид. Ичимлик суви йўқ, ички йўллар ёмон, атроф ободонлаштирилмаган. Маҳалла идорасининг ўзи ҳам ҳароб, бино орқасида чиқиндилар ётибди.

Давлат раҳбари маҳалла раиси ва маслаҳатчиси билан мулоқотда бўлди, деб ёзади президент матбуот хизмати.

«Сизлар одамларни уюштиришингиз, бошқаларга ўрнак бўлишингиз керак. Шу маҳалланинг эгаси-ку сизлар! Мўмин-мусулмон-ку сизлар! Дарахт экса бўладими? Чиқиндини тозалатиб қўйса бўладими? Деворни оқласа бўладими? Шунга кўп нарса керакми? Биз маҳаллага шунча эътибор қаратяпмиз, катта ваколатлар беряпмиз. Бу ҳолатда қандай ислоҳотчи бўласизлар, одамларни қандай эргаштирасизлар?» — дея саволлар қўйди Шавкат Мирзиёев.

Президент Наманган шаҳар ҳокими ва ушбу маҳаллага масъул сектор раҳбари бўлган шаҳар прокурорига ҳам танбеҳ берди.

«Баландпарвоз гаплар билан ҳисобот берасизлар. Қандай виждон билан лавозимда ўтирибсизлар?! Бу маҳаллада 12 минг одам яшайди. Аҳволни қаранглар, бу сизнинг юзингиз», — деди давлат раҳбари.

Шу ерга тўпланган аҳоли билан ҳам мулоқот бўлди. Нуронийлардан бири маҳаллада ичимлик суви, табиий газ, ишлаб чиқариш корхонаси йўқлигини, йўллар таъмирга муҳтожлигини айтди.

«Мен шунинг учун келганман», — деди Президент.

Мутасаддиларга зарур муҳандислик тармоқларини тортиб, маҳалладаги шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатма берилди, дейилади хабарда.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Уйчи тумани «тўртлиги» лавозимидан озод қилинди 19 фев, 14:27
  • Шавкат Мирзиёев ҳовлида қўни-қўшнилар билан гурунг қилди (фото) 18 фев, 23:59
  • «Одамлар бизнинг қоғозбозлигимиздан, ‘ура-ура’лардан чарчади» — Шавкат Мирзиёев 11 фев, 09:30
  • Шавкат Мирзиёев Автомобил йўллари қўмитаси раисига қаттиқ танбеҳ берди 08 фев, 10:57
  • Президент Чилонзордаги маҳалла фаоллари билан мулоқот қилди 01 июн, 23:08
  • Шавкат Мирзиёев профилактика инспектори хизмат хонасидан Хоразмга алоқага чиқди 08 июл, 21:56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон ўз нефт танкерларига қароқчилар уюштирган ҳужумни қайтарди 18 окт, 00:15 218
  • Ислом Тўхтахўжаев: "Ўйинни жамоалар эмас, ҳакамлар ҳал қилганидан кейин алам қилади. Тўп қўлимга тегмади" 17 окт, 23:49 258
  • Aмерика снайпер милтиғи ўрнатилган робот-ит яратди (видео) 17 окт, 23:25 284
  • Исроилда рус мафияси сардорига бир қанча айбловлар қўйилди 17 окт, 22:58 381
  • Айиқ циркда ҳайвон ўргатувчи ҳомиладор аёлга ҳужум қилди 17 окт, 22:39 391
  • Фарзандингизни интернетда қандай ҳимоя қилишни биласизми? 17 окт, 22:08 362
  • "Сербиялик футболчиларга Ўзбекистонда яшаш ва тўп тепиш қулай" - Боян Матич 17 окт, 21:43 378
  • Микаэль Секейра: "Андижон" 8-9 нафар футболчи билан ҳимояланди" 17 окт, 21:22 342
  • Виктор Кумиков: "Ниҳоят..." 17 окт, 21:19 350
  • «Олақарға» миллиардлар устига қўнди. Бу муваффақият гаровими? 17 окт, 20:53 440
  • ОЧЛ. Финалда Саудия Арабистони ва Жанубий Корея клублари тўқнаш келади! 17 окт, 20:16 405
  • Виктор Жалилов жамоасининг ғалабаси ҳақида қандай фикр билдирди? 17 окт, 20:00 334
  • Бўлимлар