«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 22:54
ЎЗO‘Z

Олимлар коронавирус саккиз баравар хавфлироқ бўлганини маълум қилди

19 фев, 09:53 1 990 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар коронавирус саккиз баравар хавфлироқ бўлганини маълум қилди Нью-Йорк университети, Нью-Йоркдаги Геном маркази ва Маунт-Синай тиббиёт марказининг олимлари SARS-CoV-2 коронавирусининг «британча», «африкача» ва «бразилияча» штаммларининг мутацияси вирус патогенининг зарарлилигини саккиз бараварга ошириб юбориши мумкин. Мутахассисларнинг мақоласи eLife илмий журналида эълон қилинган ва «Phys.org» нашридаги пресс-релизда бу ҳақда қисқа маълумот бериб ўтилган.

Шохдор оқсилдаги D614G мутация одатда «G вариант» деб аталади ва у 2020 йил бошида пайдо бўлган. Бу SARS-CoV-2 вирусининг АҚШда кенг тарқалган турларидан бири. Тадқиқотлар давомида олимлар D614G вирусини ўпка ҳужайралари, жигар ва инсоннинг йўғон ичагидаги ҳужайраларга киритган. Худди шундай жараён оригинал турдаги вирус билан ҳам амалга оширилган.

Натижада D614G тажрибасида трансдуксия, яъни ҳужайрадан ҳужайрага кўчиб ўтиш ортиб кетгани ёки вируснинг оригинал SARS-CoV-2’дан саккиз бараварга кучайгани кузатилди. SARS-CoV-2 парчаланишда яна ҳам барқарорлашган, оқибатда ҳужайраларни зарарлаш қобилияти ошган.

Олимларнинг тахминича, D614 мутациялашган коронавирусига қарши вакциналар янги шаклдаги вирусдан ҳам ҳимоя қила олади, бироқ бунда бошқа кўплаб мутациялар каби инсон иммунитетига акс таъсир қилиш ҳолатлари кузатилиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда қўшимча тадқиқотлар ўтказиш талаб этилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 0
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 206
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Сўнгги янгиликлар
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 80
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 205
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Бўлимлар