«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2021, 03:47
ЎЗO‘Z

ДХХ Тошкент вилоятида бир қатор шахсларни ушлади

18 фев, 13:00 1 736 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ Тошкент вилоятида бир қатор шахсларни ушлади Фото: Видеолавҳадан скриншот
Тошкент вилоятининг Паркент туманида яшовчи фуқаро акасининг боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалигига тегишли 5 гектар ер майдонини бошқа бир фуқарога 1 млн. АҚШ долларига сотмоқчи бўлади.

Бунинг учун у аввал мазкур ер майдонини фермер хўжалиги ихтиёридан чиқариб, туман ҳокимияти захирасига қайтаришни, сўнгра эса ҳокимиятдаги танишлари орқали харидор фуқаронинг номига расмийлаштириб беришни режалаштиради.

ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ходимларининг вилоят прокуратураси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида фирибгар шахс сўралган пулдан 100 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
***
Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаро ўзганинг ишончига кириб, унга Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Новобод» МФЙ ҳудудидан 5 гектар ер майдонини 300 минг АҚШ долларига сотишларини айтишади ва фирибгарлик йўли билан ундан сўралган пулни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговолди суриштирув ҳаракатлари давомида маълум бўлишича, улар 2019 йил Бўстонлиқ тумани ҳокими қарори билан маҳаллий МЧЖлардан бирига дам олиш маскани қуриш мақсадида ажратиб берилган мазкур ер майдонини сотиш ҳуқуқи мавжуд эмаслигини билганлари ҳолда ноқонуний ишга қўл уришган.
***
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида истиқомат қилувчи фуқаро ўзи раҳбарлик қилаётган ғалла ва сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжалигининг қарийб 24,5 гектар суғориладиган ер майдонини 100 минг АҚШ долларига сотишини айтиб, харидордан олдиндан тўлов сифатида 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ, Бош прокуратура ва Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • ДХХ фирибгарлик билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйди 27 янв, 13:00
  • 1 гектар ерни расмийлаштириб бериш учун 160 минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди 17 дек, 14:43
  • ТДТУнинг Термиз филиалига ўқишга киритиб қўйиш учун 5 минг доллар олган шахс ушланди 26 июл, 22:00
  • ДХХ коррупцияга қарши тезкор тадбирлар ўтказди 03 июл, 10:03
  • Наманган ва Қашқадарёда фирибгарлар ушланди 22 июн, 18:30
  • Тошкент вилоятида туман ҳокими ўринбосари ва ҳарбий қисм майори пора билан ушланди (видео) 18 июн, 00:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лавров аралаш никоҳдан туғилган болаларга автоматик равишда Россия фуқаролигини беришни таклиф қилди 16 окт, 00:17 98
  • Renault автоконцерни Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ва сотишни бошлайди 15 окт, 23:58 121
  • Толиблар Афғонистонда янги Олий суд тузилганини эълон қилди 15 окт, 23:33 160
  • Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлат раҳбарлари билан мулоқот қилди 15 окт, 23:03 156
  • Ҳайдовчилардан бир қатор ҳужжатларни талаб қилиш бекор бўлмоқда 15 окт, 22:38 238
  • Артём Петросян: "Стандартларда эътиборни йўқотганимиз учун гол ўтказиб юбордик" 15 окт, 22:36 255
  • Машарипов ОЧЛ баҳси олдидан интервью берди 15 окт, 22:15 283
  • Ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди 15 окт, 21:50 222
  • Рўзиқул Бердиев: "Бугун рақибга нисбатан ҳар томонлама кучлироқ эдик" 15 окт, 21:49 324
  • Бунақаси бўлмаган: БAAда ноёб ўғирлик содир этилди 15 окт, 21:30 485
  • АҚШга киришдаги барча чекловлар олиб ташланмоқда 15 окт, 21:06 277
  • U-23 Осиё чемпионатига саралаш Ўзбекистонда ўтиши мумкин 15 окт, 21:01 291
  • Бўлимлар