«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 09:54
ЎЗO‘Z

Пул сарфлаш шарт эмас: Саломатликни сезиларли даражада яхшилайдиган 9 одат

16 фев, 20:35 2 586 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пул сарфлаш шарт эмас: Саломатликни сезиларли даражада яхшилайдиган 9 одат Фото: Freepik
Куч ва энергияга тўла бўлиш, кайфият аъло ва саломатлик билан муаммолар бўлмаслиги учун кундалик бажариладиган одатларнинг ҳиссаси катта, деб ёзади "Дарё" нашри.

Ҳафтада уч кун спорт билан шуғулланинг
Самара бериши учун жисмоний машқларни мунтазам равишда амалга ошириш керак. Ҳафтада уч кун энг яхши вариант ҳисобланади. Сузиш, югуриш, залга боришдан қай бирини бажариш эмас, қандай бажариш муҳим саналади. Тренировкадан кейин ҳар сафар стресс камаяди, кайфият эса кўтарилиб, саломатлик яхшиланади.

Сабзавотлар ейишни канда қилманг
Кундалик рационнинг камида ярмини сабзавотлар ташкил қилиши керак. Янада фойдали бўлиши учун эса уларни пиширмасдан ейиш лозим. Сабзавот ва кўкатларни иш столингиз олдига қўйиб, писта ёки қурт ўрнига эрмак сифатида истеъмол қилинг, саломатлигингизда сезиларли ўзгариш юз беради.

Таомингизда ҳам сабзавотлар бисёр бўлсин
Нима тайёрлашдан қатъи назар, сабзавот қўшишни ёддан чиқарманг. Пастага эзилган помидор, омлетга булғори қалампири, гўшт ёнига эса сабзавотлардан гарнир тайёрланг. Бир ҳафта ўтар-ўтмас натижа сезилади.

Эртароқ уйғонинг
Кеч уйғонадиган кишиларнинг бошқаларга нисбатан депрессия, қандли диабет ва шамоллашга мойиллиги юқори бўлади. Саломатлик учун муҳим бўлган тонгги ёруғлик ўрнини ҳеч нима боса олмайди. Аста-секин ҳар куни 10 дақиқа эртароқ туришга ҳаракат қилинг. Орадан бир ой ўтиб, стресс бартараф бўлишига гувоҳ бўласиз.

Медитация билан шуғулланинг
Медитация нафақат психологик, балки жисмоний саломатлик учун ҳам муҳим саналади. Медитация билан ҳар куни 10 дақиқа шуғулланиш давомида қон босими пасаяди, уйқу яхшиланади.

Ёстиғингизни алмаштиринг
Шифокорлар ҳар икки йилда ёстиқни алмаштириб туриш кераклигини таъкидлайди. Сабаби унда турли замбуруғ ва бактериялар тўпланиши мумкин.

Шоколад истеъмол қилинг
Таркибида какао бисёр бўлган қора шоколад организмга, асаб ва қон-томирлар тизимига ижобий таъсир қилибгина қолмай, озишга ҳам ёрдам беради. Шу сабаб кунига уч-тўрт бўлак шоколад истеъмол қилиш тавсия этилади.

Ҳар куни сайр қилинг
Тоза ҳаводаги 15 дақиқалик сайр саломатликка ижобий таъсир қилади. Депрессияни бартараф этиши, юрак фаолиятини яхшилаши, тана аъзоларни кислород билан таъминлаши билан бирга кайфият аъло, энергияга тўла бўлишига ҳисса қўшади.

Лифтдан фойдаланманг
Кун давомида жисмоний фаол бўлишнинг энг яхши йўли пиёда юриш ва зинапоядан чиқиб-тушиш ҳисобланади. Шу сабаб ҳам лифт ва эскалатордан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 87
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 249
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 155
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 238
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 368
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 0
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 0
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • Бўлимлар