«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2021, 21:46
ЎЗO‘Z

Тошкент вилоятида босқинчилик содир этилди

16 фев, 14:02 1 317 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент вилоятида босқинчилик содир этилди 2021 йил 13 февраль куни соат 03:00ларда номаълум шахслар Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар “Файзли” маҳалласи Маърифат кўчасида жойлашган 20 ёшли Нозима Ю.нинг яшаш хонадонига девордан ошиш йўли билан кирган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар юзларига ниқоб ва қўлларига резина қўлқоп кийган ҳолда Нозима Ю.ни ҳаёт учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиб, юз қисмига бир маротаба уриб, оғзини скотч ёрдамида беркитиб, қўшни ётоқхонада ухлаб ётган ҳомиладор, 25 ёшли Юлдуз Д.нинг қўлларини скотч ёрдамида боғлаб, Нозима Ю. ва Юлдуз Д.га тегишли жами 1 320 АҚШ доллари қийматидаги қимматбаҳо буюмларни босқинчилик йўли билан қўлга киритиб ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Зангиота тумани Зангиота ва Ўртаовул маҳаллаларида яшовчи 26 ёшли Қодирбек Т., 33 ёшли Лутфилла Ф., 24 ёшли Ҳусан С., 24 ёшли Дониёр Т., ва 23 ёшли Абдукарим А. содир этганликлари аниқланиб, улар процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Қодирбек Т., Лутфилла Ф., Ҳусан С., Дониёр Т., ва Абдукарим А.га нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар. Ҳозирда тергов давом этмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода иссиқ асфальт ортилган юк машинаси 33 ёшли эркак устига ағдарилди 11 янв, 17:27
  • Косон ҳокими ўринбосари мурожаатчи билан ётган ҳолда мулоқот қилди (видео) 23 дек, 08:30
  • Бухорода ўғрилик қилишига халал берган 13 ёшли қизни болға билан уриб ўлдиришга уринган аёл қўлга олинди 19 ноя, 09:01
  • Хонанда Нилуфар Усмонова ўз исмини нима учун ўзгартирди? 23 апр, 11:08
  • «Toshkent city»да 90 метр баландликдан туриб кран бошқараётган қизни биласизми ? (видео) 19 ноя, 00:12
  • Тарихнинг зарҳал саҳифаси: Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўз устози билан 27 сен, 17:34
  • Сўнгги янгиликлар
  • Суперлига. 14-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум бўлди 02 авг, 21:21 0
  • Тарвуз ҳақида 8 та ҳайратланарли факт 02 авг, 20:45 0
  • 1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик учун тош майдалаш-саралаш ускунаси хатлаб қўйилди 02 авг, 20:25 0
  • "Рома"га трансфери сир тутилаётган Элдор Шомуродов борасида маълумот 02 авг, 20:00 0
  • Ёши катталар тушунди ва оила ярашди 02 авг, 19:44 41
  • Элдор Шомуродов "Рома"нинг Португалиядаги йиғинига етиб борди 02 авг, 19:20 99
  • Пашинян Арманистон бош вазири этиб тайинланди 02 авг, 19:00 155
  • Туркманистон президенти янги қирувчи самолётни синовдан ўтказди 02 авг, 18:30 273
  • ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олинди 02 авг, 18:25 216
  • Асқар Акаев Қирғизистонга қайтди, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида тергов қилинмоқда 02 авг, 17:44 366
  • Республикачилар COVID лабораторияда пайдо бўлгани тўғрисида далиллар борлигини маълум қилди 02 авг, 17:13 401
  • Андижонда ҳокимият олдидаги йўлни тўсган аёллар жазоланди (видео) 02 авг, 16:44 416
  • Бўлимлар