«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:55
ЎЗO‘Z

Президент ички ишлар тизимини ислоҳ қилиш бўйича йиғилиш ўтказади

11 фев, 23:53 2 312 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент ички ишлар тизимини ислоҳ қилиш бўйича йиғилиш ўтказади 12 феврал куни президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, куч ишлатар тизимлар, барча вазирлар ва ҳокимлар иштирокида йиғилиш ўтказилиши кутилмоқда. Kun.uz нашрининг хабар беришича, давлат раҳбари кун тартибидаги асосий масала сифатида ички ишлар тизимини ислоҳ этиш деб белгилаган.

Президент 10 феврал куни 2021 йилги давлат дастурида режалаштирилган вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселекторда ҳам ички ишлар тизимини ислоҳ қилиш бўйича йиғилиш ўтказилиши, бу йиғилишга анчадан буён тайёргарлик кўрилаётгани, масала ниҳоятда муҳимлиги, ҳар бир раҳбар, ҳар бир ҳоким уни чуқур англаб етиши кераклиги ҳақида айтиб ўтганди.

«Албатта ички ишлар тизимида кўплаб фидойи ходимлар ишлашади. Уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш чораларини кўрамиз. Бу ходимларнинг маошини кўпайтириш масаласини ҳам муҳокама қиламиз. Барча ҳокимлар шу ерга [пойтахтга, йиғилишда бевосита иштирок этишга] келишади ва кўриб чиқиладиган масалалар моҳиятини англаб етмагунларича қайтиб кетишмайди. Маҳаллабай ишлаш тизимини йўлга қўйишимиз шарт», деганди президент.

Давлат раҳбари Фарғона вилоятига сафари давомида ҳам Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласига тўсатдан ташрифи хулосалари ҳақида сўзларкан, у ерда фаолият олиб бораётган участка нозирлари мисолида гапирганди.

«Бош вазирга топшириқ – маҳалла раислари ва участка нозирларини ҳокимиятга мажлисга чақириш қатъиян тақиқланади. Бу «участковой»ларга бошлиқ бўлмаган одамнинг ўзи йўқ экан. Ички ишлар тизими масаласини ўзи яқин орада алоҳида кўриб чиқамиз», деганди давлат раҳбари.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 105
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 149
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 57
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар