«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:09
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Автомобил йўллари қўмитаси раисига қаттиқ танбеҳ берди

08 фев, 10:57 2 212 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Автомобил йўллари қўмитаси раисига қаттиқ танбеҳ берди Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига сафари доирасида Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласига кутилмаган ташриф билан борди. «Махсус ракурс» кўрсатувида хабар қилинишича, давлат раҳбари маҳалла идораси қаерда экани билан қизиққан.

«Маҳалла идораси қаерда? Нега олиб бормайсан ўша ерга, маҳалланинг раиси қани, наҳотки билмайсан?» - деди президент.

Шавкат Мирзиёев кўп қаватли уйда яшовчилар билан мулоқотни тўхтатмаган, юрт раҳбари бу ердаги маҳалла фуқаролар йиғини биносини ҳам ўз кўзи билан кўриш истагини билдирган.

Кўрсатувда айтилишича, президент маҳалла фуқаролар йиғини биноси ва йўлларнинг ачинарли аҳволда эканини танқид қилиб, шаҳар ҳокимига қаттиқ танбеҳ берган.

«Нега аҳвол бундай хароб? Нега шу пайтгача жойига қўйилмаган, нега мен келишим керак? Қачон ҳамманг кабинетда ўтиришни бас қилиб, галстукни ечиб, этик киясан? Бу нима аҳвол? Сурхондарёни бориб кўргин, бунақа маҳалла раиси қолмаган у ерда. Нега ишламайсизлар, йўлларнинг қандайлигини қара, бинони қара, одамларни қара. Бу Фарғона-ку, оғайни. Бирорта уйингнинг олдида бир барака йўқ, ҳамма ер чиқинди бўлиб ётибди», - деган президент шаҳар ҳокимига.

«Махсус ракурс»да қайд этилишича, йўллардаги носозликлар сабабли танбеҳлардан Автомобил йўллари қўмитаси раҳбари ҳам қуруқ қолмаган.

«Мана шу йўлларга ким жавоб бериши керак? Сен шунча ёнимда юрган одамсан, нега шуни айтмайсан? Бу йўллар сифати шармандалик эмасми? Майли, туманларда ҳеч бало қилмабсан, шаҳарда-чи? Нега мен айтмасам қилмайсан шуни, тўрт йилдан бери ёнимда юрибсан-ку? Шунча пул беряпман, нега ўзингни қийнамайсан? Нега таклиф бермайсан, нега ҳамманг бефарқсан? Ҳозир яна кетасизлар, яна эски ҳаммом, эски тос бўлади», - деди Шавкат Мирзиёев.

Бундан олдинроқ Фарғона шаҳри ҳокими Ҳамид Ҳабибидинов ва бошқа сектор раҳбарлари - прокурор Атҳам Маматалиев, ички ишлар бўлими бошлиғи Шавкат Дадахонов ва давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Воҳиджон Бобобеков президент ташрифи доирасида ишдан олингани хабар қилинганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар