«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 22:40
ЎЗO‘Z

Хол билан адаштирманг: онкологга мурожаат қилиш вақти келганидан дарак берувчи теридаги ўзгаришлар

07 фев, 20:36 3 661 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хол билан адаштирманг: онкологга мурожаат қилиш вақти келганидан дарак берувчи теридаги ўзгаришлар Фото: «fb.ru»
Тери саратони бу касалликнинг энг тажовузкор ва хавфли турларидан бири ҳисобланади. Ҳар йили миллиондан ортиқ одам бу касалликдан вафот этади. Ушбу касалликдан ҳимояланиш учун терини тўғридан-тўғри қуёш нурларидан сақлаш, нафақат пляж, балки шаҳар, ёз ва ҳатто қишда ҳам қуёш нурларидан асраш зарур. Кўпчилик шакли, ранги ёки ҳажмини ўзгартирадиган холларнинг ёмон аломат эканлигини билади, аммо айримлар ривожланаётган тери саратони холга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган белгилар билан огоҳлантирилиши мумкин. Бу борада эътибор бериш керак бўлган жиҳатларни билиб қўйиш зарар қилмайди.

Йўқолмайдиган ҳуснбузарлар
Узоқ вақт давомида йўқолмайдиган, айниқса, қон кетиши кузатиладиган тошмалар бўлса, шошилинч равишда шифокорга мурожаат қилиш керак. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу жараён тери саратонининг энг кенг тарқалган шакли бўлган — базал ҳужайралари карсиномаси бўлиши мумкин.

Терининг доимий кўчиши
Куз ва қишда, айниқса, ички ҳаво қуруқ бўлса, шунингдек, ташқарида ҳаво жуда совуқ бўлса, кўпчиликнинг териси қуриганини кўриш мумкин. Шундан сўнг терини юмшатиш, ҳимоя қилиш ва намлик мувозанатини тиклаш учун махсус воситалардан фойдаланиш тавсия этилади. Аммо тери юзасида қайта-қайта тери кўчиши юз берса ва узоқ вақт давомида йўқолмаса, иложи борича тезроқ шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Тирноқдаги қизил чизиқ
Бир ёки бир нечта тирноқларда пайдо бўлган ингичка қизил чизиқ кальций етишмовчилиги туфайли тирноқ пластинкаси ингичкалашиб бораётганидан огоҳлантиради. Шунингдек, бу чизиқлар псориаз ҳамда қизил ликен планус касаллигининг белгиси бўлиши мумкин. Бундай вақтда дермотолог кўригидан ўтишни ортга сурмаслик керак.

Сепкил ва доғлар
Баҳор ва ёзда аксарият инсонларнинг юзига сепкил тошади. Ёшга қараб эса қорайган майда доғлар ҳам пайдо бўлади. Аммо ҳар бир янги доғни диққат билан кузатиб бориш ва иложи борича тезроқ шифокор билан маслаҳатлашиш мақсадга мувофиқдир. Агар улар ассиметрик бўлса ва ҳажми ўзгариб, тери юзасидан кўтарилса, шунингдек, ранги ҳам тўқлашса, ушбу хусусиятларга эга бўлган сўгаллар кўпинча тери саратонининг белгиси бўлиши мумкин.

Кўп ёриладиган лаблар
Совуқ ҳамда иссиқ ҳавода ҳам лабларни фақат махсус бальзамлар ёрдамида намлаш керак. Лабларнинг қуриши нафақат ёқимсиз, балки хавфли ҳамдир. Аммо об-ҳаводан қатъи назар лаблар қуриб, ёрилиб кетса, дермотолог-онколог билан боғланиш керак. Меланома эса кўпроқ лаб терисида ривожланади.

Бўғимлардаги оғриқ
Суяк ва бўғимлар касаллик намоён бўладиган яна бир муҳим жой ҳисобланади. Артрит белгиларига ўхшаш оғриқ, шунингдек, узоқ вақт давом этадиган ва келиб чиқиши номаълум бўлган кўкаришлар ва гематомаларга аҳамиятли бўлиш зарур.

Яллиғланган ва шишган лимфотугунлар
Жағ ва қўлтиқ остида жойлашган лимфотугунлар катталашса ва уларга таъсир этилганда оғриқ пайдо бўлса, зудлик билан шифокор кўригидан ўтиш зарур. Иммунитет тизими ривожланаётган хавфли ўсимтани шу тарзда намоён қилади ва касалликнинг бошланишидан огоҳлантиради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 81
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 238
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 142
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 235
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 361
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 174
  • Сўнгги янгиликлар
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 9
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 60
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 35
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 77
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 71
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 33
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 132
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 92
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 90
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 175
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 66
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 126
  • Бўлимлар