«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 14:29
ЎЗO‘Z

Қўл протези ичига яширилган заргарлик буюмлари фош этилди

02 фев, 21:30 1 442 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қўл протези ичига яширилган заргарлик буюмлари фош этилди Тошкент халқаро аэропортида божхоначилар заргарлик буюмларини яширинча олиб киришнинг ғайриоддий усулини фош қилишди.
Хориждан учиб келган йўловчилар орасидаги имконияти чекланган шахслардан бирининг “яшил” йўлак орқали ҳаракатланаётиб, безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди.

Шундан сўнг ушбу шахс божхона постидаги боди-сканер қурилмаси орқали кўздан кечирилганида, ўнг қўлига ўрнатилган протез орасига 75 гр. оғирликдаги қиймати 23.6 млн. сўмлик заргарлик буюмлари яширилганлиги фош қилинди.

Айни шу рейсда учиб келган яна бир йўловчи эса 58 гр. оғирликдаги заргарлик буюмларини чўнтакларига яширганча, яшил йўлакдан ўтмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди. Мазкур тилла тақинчоқларнинг умумий қиймати эса салкам 15.8 млн. сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 87
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 542
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 507
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Бўлимлар