«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 17:31
ЎЗO‘Z

Жасур Жалолиддинов хориждан клуб танлайди

30 янв, 12:20 2 435 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жасур Жалолиддинов хориждан клуб танлайди Россия премьер-лигасида дебютини нишонлай олмаган Жасур Жалолиддиновнинг фаолиятида ўзгариш бўлиши кутилмоқда. Маълумки, ўтган йили ёзда Тошкентнинг “Бунёдкор” клубидан Москванинг “Локомотив” жамоасига кўчиб ўтган футболчига Россия футболида ўзини кўрсатиш имкониятини беришмади.

Катта умидлар билан легионерга айланган мамлакатимизнинг энг иқтидорли футболчиларидан бири беш ой мобайнида премьер-лигада бир дақиқа ҳам ўйнагани йўқ. Аввалига “Локомотив” таркибида бир неча учрашувда захирада ўтирган Жасур, кейинроқ “Тамбов” клубида ҳам майдонга туширилмади. Тамбовликлар ўзбекистонлик ярим ҳимоячини Россия кубоги доирасидаги учрашувда бир неча дақиқа ўйнатди холос.

Натижада ёш футболчимиз йил бошиданоқ, Россия клублари билан хайрлашиш ва ўзгариш қилишга қарор қилди. Аввалига “Тамбов” билан мавсум охиригача тузилган ижара шартномаси бекор қилинди. Кейинроқ, беш йиллик шартномаси бўлишига қарамай, “Локомотив” билан ҳам ўзаро ҳамкорлик тўхтатилди.

Ўсиб келаётган ёш футболчи албатта ўйнаши керак. Жасур Ўзбекистон Суперлигасининг ҳар қандай жамоасини кучайтиришга қодир. “Бунёдкор” собиқ футболчисини бегона қилмаслиги ҳам тайин. Лекин Жалолиддинов фаолиятини легионер сифатида давом эттириш мақсадидан қайтгани йўқ.

Жасурнинг қарийб 1 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига “Локомотив” билан шартнома имзолашида бош ролни ўйнаган ва футболчимиз манфаатларини ҳимоя қилувчи “Soccer Career” консалтинг компанияси раҳбари Юрий Белоус журналистлар билан суҳбатда мижозининг фаолиятида янги давр бошланиши арафасида эканини маълум қилди.

- Айни пайтда Жасур Жалолиддинов таклифларни кўриб чиқяпти. Ҳозирда унда эркин агент сифатида фаолиятини қаерда давом эттириш ҳақида бир қарорга келиши учун етарлича вақт бор, - деди Юрий Белоус.

- Унга қаерлардан таклиф бўляпти?
- Асосий таклифлар марказий Европа, Скандинавия ва Яқин Шарқ мамлакатлари жамоаларидан бўлмоқда.

- Россиядан вариантлар йўқми?
- Рус клубларидан ҳам таклифлар бор, албатта. Лекин биз уларни кўриб чиқишни истамаймиз. Биз учун энг муҳими футболчининг мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишини таъминлашдир.

Дарҳақиқат, ўз тенгқурлари орасида дунёнинг энг истеъдодли 60 нафар футболчиси қаторида номи зикр этилган Жасур Жалолиддиновга аввал ҳам хориж клубларидан қизиқиш борлиги кўп айтилган. Хусусан, 2019 йилнинг охирида “Беневенто”да малака оширган иқтидорли футболчимизда Италияда тўп суриш варианти ҳам бўлган. Бироқ, ўтган йили коронавирус пандемияси туфайли унинг бу режаси амалга ошмай қолди.

Шунингдек, Жалолиддиновга Туркия, Испания ва Осиё мамлакатларидан таклифлар бўлган. Бироқ, ёш футболчи хориж футболига осонроқ мослашиш учун “Локомотив” вариантини танлаганини айтганди. Охир –оқибат, у танловда хатога йўл қўйгани кўриниб қолди. Нима ҳам дердик, бу ҳам бир тажриба бўлди. Бу ёғига Жасур танловда адашмаслигини тилаб қоламиз...




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 168
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 71
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Бўлимлар