«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 09:16
ЎЗO‘Z

Ортиқча вазн аёлларнинг ҳомиладор бўлишига тўсқинлик қиладими?

28 янв, 11:53 1 998 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ортиқча вазн аёлларнинг ҳомиладор бўлишига тўсқинлик қиладими? Фото: Pinterest
Ортиқча вазн ҳомиладорликни режалаштираётган аёллар учун муаммо бўлиши мумкин. Ҳомиладор бўлиш учун вазн йўқотиш кераклигини қандай тушуниш керак? Меъёрий вазн қанча бўлиши мумкин? Ушбу саволларга акушер-гинеколог Светлана Викторовна Камоева жавоб беради.

Ортиқча вазн тушунчасига нималар киради, айниқса, репродуктив ёшдаги аёллар ҳақида гап кетганда? Ҳаддан ташқари ортиқча вазн репродуктив ёшдаги аёлларнинг 30—60 фоизини ташкил этади, 25—27 фоизи эса семириб кетган. Шунингдек, 2025 йилга келиб дунё аёлларининг 50 фоизи семириб кетиши кутилмоқда.

Ортиқча вазн тана массаси индекси (ТМИ) ҳисоблаш йўли билан аниқланади, бу одатда 18,50—24,99 кг/м2 бўлиши керак. Аёлларда ортиқча вазн 25—29,9 кг/м2 бўлганда, репродуктив тизим касалликларининг ривожланиш хавфи ошиши мумкин. Репродуктив саломатликни сақлаш ва тиклаш муҳим вазифалардан бўлиб, унинг ҳал этилиши турларини кўпайтириш соғлом генофондни сақлаш имкониятларини белгилайди.

Маълум бўлишича, ортиқча вазн ҳайз кўриш функциясини тартибга солиш тизимига салбий таъсир қилади. Фолликуланинг фаоллигини пасайтиради, шунингдек, прогестерон гормони ишлаб чиқаришнинг пасайишига олиб келади. Бундан ташқари, семириб кетган аёлларда ҳайз кўриш бузилиши ривожланиши нафақат ТМИ, балки бел айланаси ҳам муҳим аҳамиятга эга. Маълумки, бел айланаси 80 сантиметрдан юқори бўлган репродуктив ёшдаги аёллар ТМИ кўрсаткичига эга бўлганларга нисбатан сурункали ановуляция синдромига эга бўлади ва бу фарзанд кўриш эҳтимолини пасайтиради.

Репродуктив ёшдаги аёлларнинг ортиқча вазни нафақат қисқа вақт ичида ҳомиладор бўлмасликни, балки бепуштликни ҳам келтириб чиқаради. Ҳомиладорликдан аввал семириб кетиш ҳомиладорликнинг патологик кечиши ва акушерлик асоратлари хавфини орттириши мумкин:

Бепуштлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврнинг патологик йўналиши, семириш хавфи билан бир қаторда эндометриянинг ривожланиши, шунингдек, эндометрий саратони, кўкрак бези касалликлари, шу жумладан кўкрак бези саратони учун хавфли омил ҳисобланади. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, ортиқча вазнга эга аёллар ҳомиладорлик эҳтимолини ошириш учун фарзанд кўришни режалаштиришдан аввал 3-6 ой ичида 5-10 фоизгача вазнни камайтириш керак.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 1
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 2
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 98
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 366
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 0
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 0
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • Бўлимлар