«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2021, 03:47
ЎЗO‘Z

Тошкент давлат педагогика университети талабасида коронавирус аниқланди

23 янв, 21:30 1 478 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент давлат педагогика университети талабасида коронавирус аниқланди Тиббий ташхис натижаларига кўра 22 январь куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (ТДПУ) рус тили ва адабиёти факультети талабасида COVID-19 касаллиги аниқланди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлигига таяниб Repost маълум қилди.

Ушбу талаба билан мулоқот қилганлар ва факультет биносида бўлган барчага 14 кун давомида ўзини ўзи изоляция қилиш тавсия қилинди.
Мазкур чора таълим муассасаси биносининг 4-қаватидан фойдаланадиган рус тили ва адабиёти факультети, шунингдек, хорижий тиллар факультетига нисбатан жорий қилинган. Шу билан бирга, ушбу факультетларнинг анъанавий тарзда ўқишни бошлаган 2-курс талабалари икки ҳафта давомида масофадан туриб ўқишлари белгиланди.

«24 январдан бошлаб ҳар иккала факультетнинг 2, 3, 4-курс талабалари қишки сессиянинг якуний имтиҳонларини онлайн тарзда топширади. 1-курс талабалари икки ҳафтадан сўнг, 8-феврадан анъанавий тарзда ўқишга қайтади», – дея изоҳ берди Олий таълим вазирлиги.

Рус тили ва адабиёти, хорижий тиллар факультети биносининг барча чиқиш эшиклари ва ҳудудлари бутунлай изоляция қилинган. Ҳафта давомида тиббий-санитария тозалаш ишлари олиб борилади. Ушбу факультетларнинг ҳудуди тўлиқ ёпилган ва назорат остига олинган.

Қолган барча факультетларнинг талабалари ўқишни давом эттиришлари ва имтиҳонларни офлайн режимда топширишлари қайд этилган. Барча биноларнинг кириш ва чиқиш жойларига йўлаклар орқали ҳар бир факультет ва курс учун алоҳида маршрутлар асосида ўтиш мумкин ва улар махсус тиббий асбоб-ускуналар ҳамда санитария жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган.

«Университетда доимий равишда мутахассис ва шифокорларнинг махсус жамоаси ишламоқда. Ўқув бинолари ва талабалар турар жойларида фавқулодда вазиятлар учун изоляторлар ташкил қилинди ва етарли миқдордаги зарур дори-дармонлар сотиб олинди», – дейилади ТДПУ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги ОТМларда анъанавий таълим 11 январдан бошланган эди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • 1-курс талабалари учун контракт тўлаш муддати белгиланди 09 окт, 08:13
  • Биринчи курс талабалари учун ўқиш кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади 07 авг, 07:00
  • ОТМларда янги ўқув йили масофавий тарзда бошланади 06 авг, 23:54
  • ОТМларда 1-курс талабалари ўқишни октябрда бошлаши мумкин 09 июл, 23:30
  • Юқори курсларда таълим олаётган талабалар ўқишни сиртқига ўтказиши мумкин 23 сен, 13:34
  • Қабул тугаганда янги педагогика институти ташкил этилмоқда. Хўш, унга кимлар қабул қилинади? 29 июл, 13:10
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ухлашдан аввал нима қилиб бўлмайди? 25 фев, 00:23 143
  • Россиялик миллиардер Роман Абрамович учун 145 метрлик яхта қурилмоқда (видео) 24 фев, 23:55 159
  • Ҳабиб Нурмагомедов отасининг ушалмаган орзусини айтди 24 фев, 23:23 121
  • Баҳодир Жалолов Болгарияда илк жангини ўтказди 24 фев, 23:09 268
  • “Легия” мухлисларига МДҲдан келган легионерлар ёқмаяпти, Яхшибоев эса... 24 фев, 22:57 211
  • Беш нафар боксчимиздан тўрт нафари ғалабага эришди 24 фев, 22:35 249
  • Дилшодбек Рўзметов "Странжа" турнирида иккинчи жангини ўтказди 24 фев, 22:29 171
  • Тадбиркорлар фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда 24 фев, 22:15 159
  • Футбол бўйича миллий терма жамоамиз футзалчиларга йирик ҳисобда мағлуб бўлди 24 фев, 21:52 215
  • 30 млн. сўмлик алимент сабаб қарздор отага чора кўрилди 24 фев, 21:50 139
  • Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга ташриф буюради 24 фев, 21:36 264
  • Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олишади? 24 фев, 21:18 479
  • Бўлимлар