«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2021, 04:03
ЎЗO‘Z

Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаган цехнинг раҳбари ўзини осиб қўйди

23 янв, 21:00 1 539 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаган цехнинг раҳбари ўзини осиб қўйди Янги-Ангрен ИЭСда цех раҳбари лавозимида ишлаб келган 40 ёшли С.Ш. 23 январь куни уйида ўзини осиб, вафот этган. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар қилди.

Маълум бўлишича, ИЭСдаги портлаш айнан у раҳбарлик қиладиган цехда содир бўлган. Мазкур хабарни Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов тасдиқлаган.

ИЭС портлаш иши бўйича Ангрен прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлиши ва бошқа оғир оқибатлар келиб чиқиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Таъкидланишича, ўлимидан бир кун олдин С. Ш. жиноий иш доирасида сўроқ қилиш учун чақирилган.

Ҳозирча марҳум С.Ш.нинг ўзини осишига нима ёки қандай воқелик сабаб бўлгани маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни «Янги Ангрен» иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг портлаши содир бўлган, портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлган ва яна уч киши жароҳат олганди. Энергетика вазирлиги уларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилганини маълум қилганди.

Портлаш оқибатида уч киши вафот этгани юзасидан жиноят иши очилган. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижонда хўроз уриштирганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди 02 янв, 10:56
  • Аи-80, Аи-90... Нефт маҳсулотлари учун янги солиқ ставкалари белгиланади 27 ноя, 00:30
  • Тошкентда «катталар» орқали «иш битирадиган» шахсга жиноят иши қўзғатилди 23 окт, 14:45
  • Салкам 7 млрд. сўм солиқ қарздорлиги ундирилди 08 июн, 21:47
  • Зарина ва Сан Жайнинг жанжали уюштирилган пиар бўлиб чиқди! (видео) 08 мар, 12:14
  • Фикрга нисбатан фикр билдиришдаги адл 28 фев, 11:50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ухлашдан аввал нима қилиб бўлмайди? 25 фев, 00:23 204
  • Россиялик миллиардер Роман Абрамович учун 145 метрлик яхта қурилмоқда (видео) 24 фев, 23:55 191
  • Ҳабиб Нурмагомедов отасининг ушалмаган орзусини айтди 24 фев, 23:23 163
  • Баҳодир Жалолов Болгарияда илк жангини ўтказди 24 фев, 23:09 306
  • “Легия” мухлисларига МДҲдан келган легионерлар ёқмаяпти, Яхшибоев эса... 24 фев, 22:57 259
  • Беш нафар боксчимиздан тўрт нафари ғалабага эришди 24 фев, 22:35 271
  • Дилшодбек Рўзметов "Странжа" турнирида иккинчи жангини ўтказди 24 фев, 22:29 193
  • Тадбиркорлар фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда 24 фев, 22:15 171
  • Футбол бўйича миллий терма жамоамиз футзалчиларга йирик ҳисобда мағлуб бўлди 24 фев, 21:52 235
  • 30 млн. сўмлик алимент сабаб қарздор отага чора кўрилди 24 фев, 21:50 155
  • Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга ташриф буюради 24 фев, 21:36 286
  • Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олишади? 24 фев, 21:18 507
  • Бўлимлар