«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2021, 02:14
ЎЗO‘Z

2 йил алимент тўламаган ота қамоққа тушди

23 янв, 18:49 675 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2 йил алимент тўламаган ота қамоққа тушди

Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 08.02.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Р.Сапаевдан С.Тўхтасинова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди учун иш ҳақи ва бошқа даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд.

Бироқ, қарздор Р.Сапаев 08.02.2019 йилдан 01.01.2021 йилга қадар фарзанди учун умуман алимент тўламаган. Фақатгина, 16.06.2020 йилда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси асосида тўпланган ҳужжатлар бўйича Қўқон шаҳар маъмурий судида иш кўриб чиқилаётган вақтда маъмурий қамоқ жазоси тайинланишини олдини олиш мақсадида 500 минг сўм алимент пули тўлаб берган.

Маъмурий суд томонидан тайинланган 15 сутка қамоқ жазосини ўтаб чиққандан кейин ҳам қарздор Р.Сапаев алимент тўламаслик фикрида қатъий тургани ҳақида ундирувчи ва давлат ижрочисига хабар берган.

Бу ерда, алимент миқдори ёки уни ундириш эмас, балки қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларни бажармасликни ошкора равишда эълон қилиш масаласи кун тартибига чиққанлиги сабабли 2020 йил декабрь ойига келиб Р.Сапаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қизиғи шундаки, 06.01.2021 йилда жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлиси жараёнида қарздор Р.Сапаев судья ва маслаҳатчиларни ишончига кириб, Мажбурий ижро бюроси томонидан қўйилган чекловни бекор қилишни сўраб, Россия Федерациясига ишлаш учун бориши ва алимент пулини ўша ердан банк орқали юборишини билдирган.

Суд Р.Сапаевни ЖКнинг 122-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан С.Тўхтасинова фойдасига тўланмаган 8 млн. 664 минг 510 сўм алимент қарзи ва келгусидаги алимент тўловлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.





 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Хонанда Жасур Умировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши судга оширилди 05 янв, 17:50
  • Тошкентда «катталар» орқали «иш битирадиган» шахсга жиноят иши қўзғатилди 23 окт, 14:45
  • Тошкент вилояти бош инфекционистига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси кучда қолдирилди 14 сен, 22:13
  • Бир йилда 10 минг нафар чет эл фуқароси Ўзбекистонда ишлаш учун лицензия олди 03 сен, 19:15
  • ЖИБ Тошкент шаҳар судида собиқ прокурорнинг «иши» кўрилмоқда 11 авг, 21:30
  • Шаҳрисабзда мудҳиш ҳодиса: эркак ўзига қўшиб уч фарзанди ва рафиқасини автомобил ичида ёқиб юборди 01 авг, 16:08
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шифокор картошканинг саломатликка зараридан огоҳлантирди 28 фев, 23:58 223
  • Британиялик аёл 32 йил ичида 22 маротаба она бўлди (фото) 28 фев, 23:30 206
  • Россия иқлимни мониторинг қилувчи сунъий йўлдошни коинотга учирди (видео) 28 фев, 22:53 284
  • Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушган ўйинда «Женоа» «Интер»га йирик ҳисобда ютқазди 28 фев, 22:33 456
  • АҚШ Арктикада Россияга қарши курашиш учун сунъий йўлдошларни янгиламоқчи 28 фев, 22:00 599
  • ОКМК футзалчиси Тимур Бердиев автоҳалокатга учраб вафот этди 28 фев, 21:30 704
  • Юрак хуружи юз бергунига қадар билиш керак бўлган ушбу касалликка оид 6 факт 28 фев, 20:53 821
  • Приянка Чопра ҳақидаги аввал эълон қилинмаган 11 та маълумот 28 фев, 20:05 438
  • Нигерияда ўғирлаб кетилган 300дан кўпроқ қиз озод қилинди 28 фев, 19:28 626
  • Болалигидан юлдуз бўлишга улгурган Эмма Уотсон карьерасини якунламоқда 28 фев, 18:48 390
  • “Локомотив”нинг испаниялик легионери “Marca”га интервью берди: Ўзбекистонда кинолардагидек яшамоқдаман 28 фев, 18:13 527
  • Сурхондарёда опа-укалар келини ва унинг онасини ўлдириш учун киллер ёллади 28 фев, 17:43 976
  • Бўлимлар