«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2021, 12:02
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Бухоронинг «Низомий» маҳалласида қурилган янги уйларни бориб кўрди

22 янв, 20:53 697 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Бухоронинг «Низомий» маҳалласида қурилган янги уйларни бориб кўрди Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари Бухоро шаҳрининг «Низомий» маҳалласида қурилган замонавий уйларни бориб кўрди, дея хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.

Таъкидланишича, илгари бу ҳудудда пана-пастқам, канализацияси йўқ уйлар бўлиб, шаҳар кўркини бузиб турган. 2020 йили бу ерда 7 қаватли замонавий уйлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилди.

Шавкат Мирзиёев меҳнат фахрийси Неъмат ота Хотамов хонадонига кирди. Дастурхон атрофида дилдан суҳбат бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Бу оила олдин шу маҳалладаги эски уйда истиқомат қилар эди. Энди барча ушбу замонавий мавзеда яшаётганидан рози.
Президент халқ мана шундай замонавий шароитларда яшашга муносиб эканини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шу ерда Бухоро вилоятида автомобиль йўллари қуриш ва таъмирлаш, Бухоро шаҳрида оқова сув иншоотлари қуриш, эски кўп қаватли уйлар қиёфасини янгилаш режалари ҳақида ахборот берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 21 январда Бухоро вилоятига ташриф буюрганди. Ташриф давомида Президент тўртта туман фаоллари билан учрашди, «Бухоро Варнет» агросаноат мажмуасини бориб кўрди, Bukhara Cotton Textile корхонаси фаолияти билан танишди.

Бундан ташқари, Президент IT-Park’ни бориб кўрди ва ёшлар билан суҳбатлашди. Шундан сўнг Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев Қаршидаги кўп қаватли уйларни бориб кўрди 13 ноя, 18:24
  • Шавкат Мирзиёев Сардоба фожиасидан жабрланганлар учун қурилган уйларни бориб кўрди 13 окт, 17:50
  • Мирзиёев Боғистон кўчасидаги янги уйларни бориб кўрди (фото) 10 мая, 15:46
  • Шавкат Мирзиёев Самарқандда янги қурилган уйлардаги хонадонлардан бирида меҳмон бўлди (фото) 11 янв, 15:07
  • Президент Нукусдаги боғча ва поликлиника фаолияти билан танишди (фото) 16 ноя, 22:36
  • Президент кўрсатилаётган коммунал хизмат билан танишиб, одамлар билан мулоқот қилди 05 янв, 16:19
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркияга кўчиб кетган ўзбекистонлик машҳурлар (фото) 28 фев, 11:30 37
  • Антарктидадан улкан айсберг ажралиб чиқди 28 фев, 10:53 102
  • Мексикалик боксчи WBC ва WBA чемпионлик камарларини ҳимоя қилди 28 фев, 10:13 109
  • Ҳиндистонда эгасини пичоқлаб қўйган хўроз суд қилинади 28 фев, 09:39 359
  • Юртимизда кореялик фирибгар одамларни алдаб юрибди 28 фев, 08:53 433
  • Чилонзордаги кафени қасддан ёқиб юборган шахс ушланди 28 фев, 08:00 476
  • Фарғонада дугонасининг суратларини турмуш ўртоғига кўрсатмаслик учун 1,5 минг доллар талаб қилган қизлар ушланди 28 фев, 07:00 622
  • Чилонзордаги «Шовотландия» кафесида содир бўлган ёнғинда 5 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди 27 фев, 23:53 827
  • Бунақаси Россияда ҳали бўлмаган: мудофаа қандай танк устида ишламоқда 27 фев, 23:14 1 694
  • "Странжа-2021" турнирида ўғил боллар умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди! 27 фев, 23:05 847
  • Буюк Британияда 15 ёшида ИШИДга қўшилиб кетган аёлнинг уйга қайтишига рухсат берилмади 27 фев, 22:39 545
  • Нигерияда жиноятчилар мактабга ҳужум уюштириб 300 нафардан ортиқ ўқувчи қизни ўғирлаб кетди 27 фев, 22:11 819
  • Бўлимлар