«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2021, 21:00
ЎЗO‘Z

Жаҳонгир Отажонов Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, Ўзбекистондаги энг қолоқ туман ҳокимлиги лавозимини сўради

22 янв, 20:17 3 314 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳонгир Отажонов Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, Ўзбекистондаги энг қолоқ туман ҳокимлиги лавозимини сўради Ўзбекистонда ўтказиладиган навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этиш истагини билдирган хонанда Жаҳонгир Отажонов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, мамлакатдаги энг қолоқ туманлардан бирини бошқариб, ривожлантириш имконини беришни сўради.

«Мен учун азиз бўлган президентим, Шавкат ака Миромонович, сиздан бир илтимосим бор. Худога шукур, жуда бахтли инсонман, ҳаётим жуда гўзал ўтяпти, чунки тинч-тотув юртда яшадим, Аллоҳга шукур! Озми, кўпми қилган ишимиздан мухлис орттирдик, бугун у ишимиз билан хайрлашдик.

Сизни жуда ҳам яхши биламан, кўришганман ҳаётда, нафақат кўришганман, балки қучоқлашганман. Сизга ‘Аллоҳ ишларингизни хайрли қилсин’, дейиш насиб қилган. Сиз ҳам ‘Каттакон раҳмат, укажон’ деб кулиб қўйгансиз. Менинг у пайтда қанчалик бахтли эканлигимни сиз тасаввур ҳам қила олмайсиз, балки қила оларсиз. Чунки оддий фуқаронинг давлат раҳбари билан қучоқлашиб кўришиши ҳаммага ҳам насиб қилмайди. Ўша куни мендан бошқа ҳеч ким қучоқлашиб кўриша олмаган сиз билан. Мен, Аллоҳ бир марта берди, шунақа кўришиш керак деб қучоқлашиб кўришганман.

Оилангизни озми, кўпми биламан, фарзандларингиз билан дўстмиз. Улар ҳам ҳар доим кўришганимизда суҳбатлашиб, ҳурматимизни жойига қўйиб кузатиб қўйишган. Уларга ҳам Аллоҳ икки дунё саодатини берсин!

Илтимосим шундан иборатки, қайсидир туман ҳокимиятини менга топширсангиз. Энг кичкина, энг шароити оғир бўлган, ҳар томонлама энг паст кўрсаткичдаги туманни берсангиз ҳам, жонимни қурбон қилиб, Аллоҳ учун хизмат қилишга тайёрман. Шу учун менга шароит яратиб берсангиз. Туман халқининг яшаш шароитини яхшилаб, юқори даражага кўтаришга ҳаракат қиламан. Мен туман ҳокимига яратиб бериладиган ҳар қанча қулайликдан воз кечаман, менга ҳеч нарса керакмас. Ўзимнинг машинам, ўзимнинг пулим билан бориб, яшашга шароит бўлмаса, бир кун уникида, бир кун буникида, туман аҳолисиникида яшаб бўлса ҳам, шу ишларни қилишга тайёрман.

Ишончим комил, бу ишлар менинг қўлимдан келади. Президент бўлиш ниятим борлигини айтганимдан кейин менинг устимдан ‘Сиз аскиячисиз, масхарабозсиз, қизиқчисиз’ деган гапларни нотўғри эканлигини исботлаш учун, қолаверса, келажакда Ўзбекистонни Ўрта Осиёдаги энг зўр давлат қилиш учун, ҳозирги қилинаётган ҳаракатларнинг давомчиси бўлишим учун менга шароит яратиб беришингизни илтимос қиламан
», — дейди Жаҳонгир Отажонов.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: «Миллий ғоя деганда эски совет мафкурасини тасаввур қилиб, лабига учуқ тошаётганлар ҳам йўқ эмас» 20 янв, 15:13
  • Жаҳонгир Отажонов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга: «Энди артистмасман, лицензиямни ҳеч ким ололмайди» 19 дек, 17:00
  • Президентга мурожаат қилган прокурор яшириниб олгани айтилмоқда 12 дек, 22:11
  • Бобомурод Абдуллаев онасининг илтимосини инобатга олгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди 23 авг, 13:44
  • Азиз Абдуҳакимов: "Карантин кимгадир ноқулайлик туғдириш учун эмас, балки жуда зарур бўлгани учун узайтирилмоқда" 26 июл, 17:05
  • Хонанда Нилуфар Усмонова ўз исмини нима учун ўзгартирди? 23 апр, 11:08
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа лигаси. 1/8 финалга қуръа ташланди. МЮ "Милан" билан ўйнайди 26 фев, 20:45 0
  • Украинадаги мусобақада 3 нафар боксчимиз финалга чиқди 26 фев, 20:23 1
  • Сайёр қабуллар аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг самарали усули 26 фев, 20:00 0
  • Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади 26 фев, 19:47 19
  • Фуқаро фойдасига етказилган зарар ундирилди 26 фев, 19:46 21
  • Ўруновни “Спартак”да Тедеско “синдиргани" ростми? 26 фев, 19:14 75
  • 106 миллионлик парфюмерия воситалари манзилига етиб бормади 26 фев, 18:53 80
  • "Странжа". Шаҳобиддин Зоиров кутилмаганда мағлубиятга учради 26 фев, 18:41 276
  • Божхоначилар салкам 56 млн. сўмлик дориларнинг яширин савдосига чек қўйишди 26 фев, 18:30 103
  • Вагонларда яширилган контрабанда предметлари фош бўлди 26 фев, 18:06 149
  • Салкам 1 миллиард 322 миллион сўмлик қинғирликка чек қўйилди 26 фев, 17:43 179
  • Президент янги қонунни имзолади 26 фев, 17:20 674
  • Бўлимлар