«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2021, 10:47
ЎЗO‘Z

LG смартфонлар бозоридан кетмоқда

22 янв, 17:30 1 194 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
LG смартфонлар бозоридан кетмоқда Фото: Hi-Tech.Mail.ru
LG компанияси 2021 йилда мобил бўлинмасини ёпиш ҳақида қарор қабул қилмоқда. Компания бош директори Квон Бонг-Сок томонидан ходимларига йўлланган мактубда смартфонлар бозорида рақобат жуда кучли бўлиб кетгани ва шу сабабли бундай оғир қарорни қабул қилиш вақти келгани ҳақида ёзилган, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Ҳозирда LG бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда — смартфонлар ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатиш, сотиш ёки бизнеснинг кичик бир қисмини олиб қолиш. Компания вакилларининг таъкидлашича, ҳозирча якуний қарорга келинмаган.

Гап шундаки мобил бизнес LG учун сўнгги беш йилдан буён фақат зарар келтирмоқда. Компания бу вақт давомида тижорий жиҳатда муваффақиятли бирорта смартфонни тақдим эта олмади. Ўтган давр мобайнида янги моделлар пайдо бўлиши сезиларли даражада камайиб кетди ва улар айрим давлатлардагина сотилмоқда.

Айни вақтда LG ҳатто дунё бўйлаб смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг топ-10 лигига ҳам кирмайди. 2020 йилда компания 7,2 миллион дона смартфон ишлаб чиқарган — асосий рақиблар бир—икки ҳафтада шунча смартфон сотади. 2014 йилда эса LG Xiaomi билан бир қаторда смартфон сотарди — қарийб 70 миллион.

Шунга қарамай, LG 2021 йилда бир нечта смартфонларини тақдим этишга улгуради. CES 2021 кўргазмасида компания букланадиган дисплейга эга LG Rollable’ни намойиш этган — миш-мишларга кўра, у март ойида сотувга чиқади. Шунингдек, компаниянинг бошқа кўплаб бизнесларида қолади — дисплей ва бошқа эҳтиёт қисмлар, телевизорлар, маиший буюмлар ва ҳоказо ишлаб чиқариш.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Жаҳон бозорида 5G-смартфонлар сотуви кескин ўсиши тахмин қилинмоқда 11 сен, 21:13
  • Энг фойдали смартфонлар номи эълон қилинди 05 июл, 10:53
  • Apple iPhone 12’ни наушник ва қувватлантиргичсиз ишлаб чиқаради 02 июл, 15:06
  • «Apple» 2020 йилда эгилувчан «iPhone» тақдим этади 24 мар, 23:30
  • Huawei Apple‘ни доғда қолдирди 25 окт, 01:37
  • Samsung вакиллари Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонларидан 70 млн дона сотишни режалаштирмоқда 17 апр, 12:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бўстонлиқда ўзганинг 15 сотих ерини 33 минг долларга сотишга уринган шахслар қўлга олинди 07 мар, 09:57 16
  • Абрамов: "Жалолиддиновнинг "Андижон"га ўтишини яхши деб ҳисобламайман. Эҳтимол, адашаётгандирман" 07 мар, 09:23 104
  • Шаҳрам Ғиёсов Тошкентдаги тарихий жанг кечасида рингга кўтарилади 07 мар, 09:00 194
  • Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган аёлларга қанча кредит берилади? 07 мар, 08:30 276
  • «Ухан сирлари» очиладими? 07 мар, 08:00 431
  • Гўшт емасликнинг зарарли жиҳати аниқланди 07 мар, 07:30 629
  • Ҳамробековнинг дебютида "Шабаб Ал-Аҳли" пешқадам билан дуранг ўйнади 07 мар, 01:41 442
  • Шавкат Мирзиёев уруш ва меҳнат фахрийларини бориб кўрди (фото, видео) 06 мар, 23:47 327
  • Вояга етмаган болалар онаси тарбиясига олиб берилди 06 мар, 23:23 301
  • Қидирувдаги ота топилиби, жазога тортилди 06 мар, 23:00 410
  • «Насаф»га нима етишмади? «Пахтакор» ниманинг ҳисобига ғалаба қозонди? 06 мар, 22:26 559
  • МИБ: Хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилди 06 мар, 22:07 304
  • Бўлимлар