«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:26
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ички истеъмолни қондириш учун табиий газ импорт қилади

19 янв, 15:13 3 009 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ички истеъмолни қондириш учун табиий газ импорт қилади Бугун АОКАда «Ўзтрансгаз» АЖ матбуот котиби Шаҳноза Равшанова иштирокида брифинг ўтказилди. «Ўзтрансгаз» АЖ табиий газни экспорт ва импорт қилиш учун газ қазиб олувчи ташкилотлардан олиб, магистрал газ қувурига тўғридан-тўғри уланган истеъмолчиларга етказиб берувчи оператор саналади.

Матбуот котиби маълумотига кўра, 2020 йилда республика истеъмолчиларига қарийб 40 миллиард куб метр табиий газ етказиб берилди. Куз-қиш мавсуми совуқ келгани боис ҳукумат топшириғи билан экспорт ҳажми камайтирилиб, ички истеъмолга йўналтирилди.

Жорий йил сўнгига қадар улгуржи истеъмолчиларнинг маълум бир қисми табиий газни биржалар орқали сотиб олишни бошлайди ва бу жараён босқичма-босқич давом эттирилади. Ортиб бораётган ички истеъмол талабини қондириш мақсадида табиий газ импорти йўлга қўйилади.

Магистрал газ қувурларида газ ҳисоби ва назоратининг автоматлаштирилган онлайн тизими (АСКУГ) жорий этилгани натижасида газ қазиб олувчи ташкилотдан олинаётган ҳамда истеъмолчиларга тўғридан-тўғри етказилаётган газнинг ҳисобини онлайн юритиш имкони яратилди.

Президент Ш.Мирзиёевнинг Парламентга йўллаган мурожаатида табиий газ таъминотидаги монополия бекор қилиниб, бозор механизмлари босқичма-босқич жорий этилиши таъкидланди. Бунда ишлаб чиқарувчи ва импортёрлар биржа орқали табиий газни сотиш, улгуржи истеъмолчилар эса газни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. «Ўзтрансгаз» АЖ эса фақат газни транспортировка қилади. Ҳозирда айни жараённинг норматив-ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 96
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 102
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 94
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 159
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар