«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:02
ЎЗO‘Z

B12 витамини етишмаслигининг кўзга ташланмайдиган белгиси маълум бўлди

16 янв, 23:15 3 149 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
B12 витамини етишмаслигининг кўзга ташланмайдиган белгиси маълум бўлди Фото: «Nmc.lt»
Қулоқдаги мунтазам «жиринглаш» соғлиқ билан боғлиқ жиддий мауммолар сабаб юзага келган бўлиши мумкин. Бу ҳақда америкалик тадқиқотчилар томонидан эълон қилинган тадқиқот натижаларига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

Олимларнинг аниқлашича, қулоқдаги «жиринглаш» — тиннитус организмда B12 витамини етмаслигидан далолат беради, у, шунингдек, кобламин деб ҳам аталади. У нерв тизимининг ишлашига жавоб беради ва эритроцит ва ДНК ишлаб чиқарилишида иштирок этади. Шунингдек, B12 миелин — нервнинг ҳимоя қобиқларини ишлаб чиқаришда ҳам зарур.

Витамин етишмаслиги нервлар орасидаги алоқанинг ёмонлашишига олиб келади, бу эса қулоқларда «жиринглаш» пайдо бўлишига сабабчи. B12 етишмаслиги дудуқланиш, қўл ва оёқларнинг увушиб қолиши, мушаклар кучсизлиги ва рефлекслар йўқолишига сабаб бўлиши мумкин.

B12 витамини асосан ҳайвон маҳсулотларида бўлади — буйрак, мол гўшти, қўй гўшти, тухум ва курка гўштида. Унинг организмда пайдо бўлиши учун, шунингдек, сут, пишлоқ, балиқ, креветка ва мидийларни ҳам истеъмол қилиб турш керак.

Тиннитус (лотинча tinnītus «жиринглаш»дан) — ташқи товуш манбайи йўқлигида бир ёки иккала қулоқда товушни сезиш. Ушбу ҳиссиёт асосан қулоқларда жиринглаш каби тасвирланади, аммо товушлар, шунингдек, шовқин, ғувиллаш, босиш ёки жиринглаш каби бўлиши мумкин. Қулоқларда шовқин ёки жиринглаш кучли, заиф ёки ўртача, турғун ёки узлуксиз бўлиши мумкин. Тиннитусни идрок қилиш индивидуалдир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 62
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 202
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 314
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 163
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 282
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар