«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 13:02
ЎЗO‘Z

Шомуродов Мессига ўхшашни истамади: Бўлди, мени ортиқ мақтаманг!

15 янв, 23:30 1 482 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шомуродов Мессига ўхшашни истамади: Бўлди, мени ортиқ мақтаманг! Элдор Шомуродовнинг Италия А Сериясида кўрсатаётган ўйини мухлису мутахассисларга манзур бўлмоқда. Кучли бешлик чемпионатлари орасида ўзига хос мураккаблиги билан ажралиб турадиган А Серияга умуман бошқа услубни тарғиб қиладиган ўзбек ва рус футболидан кириб келган легионер қисқа фурсатда футбол жамоатчилиги эътиборига тушди.

Шомуродов октябрь ойида Италияга кўчиб ўтганидан кейин турлича услубга эга икки бош мураббийни кўрди. Ҳар иккисига ҳам ўзининг жойи бошланғич таркибда эканини исботлаб беришига тўғри келди. Аввалига, ўзбек футболчиси учун миллионлар сарфланганини ҳазм қила олмаган генуялик талабчан мухлислар ҳам секин-аста Элдорнинг ўйинига мафтун бўлиб бормоқда.

Ҳар ҳолда ўз қарашларга эга бош мураббий Давиде Баллардинидан мухлислар Шомуродовни мунтазам бошланғич таркибда майдонга туширишни талаб қилаётгани ҳам шундан далолат беради. Яхши биламизки, Европа футболида клуб раҳбарияти ҳам, бош мураббий ҳам аксарият ҳолатларда мухлислар истагини қабул қилади ва улар билан ҳисоблашади. Бўлмаса, босимнинг тагида бўғилиб қолиши тайин...

Кейинги пайтда Элдор Шомуродов италиялик журналистларнинг ҳам севимли мавзусига айланиб қолмоқда. Ўзи ҳам секин-аста машҳурлик масъулиятига кўнига бошлаган ҳамюртимиз ахборот манбаларида бўй кўрсата бошлади.

Италиянинг tuttoatalanta.com сайти машҳурLa Gazzetta dello Sport нашридан иқтибос келтириб, Шомуродов билдирган фикрларни омма эътиборига ҳавола этди. Элдор ўзига нега Ривалдо ва Дидье Дрогба ёқишини ва уни “ўзбек Мессиси” деб аташларига жавобан қуйидаги позициясини билдирди.

- Менга нега Ривалдо ва Дрогба ёқади? Бразилиялик ҳужумчи мен ўйнаган “Бунёдкор”да тўп тепган. Дрогба эса, мен учун ўрнак ва намуна.
Мен “ўзбек Мессиси”манми? Ҳозир фикру хаёлим “Женоа”да. Мақтовлар учун келажакда ҳали имкон бўлади
, - деди Шомуродов.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Италиядаги ҳаётида дуч келаётган қийинчиликлар, Европадаги фаолиятининг ўзбек футболига таъсири ҳақида ҳам гапирди.

- Мен “Женоа”га ўтишга розилик берганимда, Италияда тўқнаш келишим мумкин бўлган қийинчиликлар ҳақида билардим. Олдимни ўзимни кўрсатиш учун фақатгина битта йўл бор эди. У ҳам бўлса, қаттиқ меҳнат қилиш.

Ўзбекистон истеъдодларга бой. Футболчиларимиз хорижнинг кучли лигаларида ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлишга лойиқ. Балки менинг тажрибам уларнинг шу ерларга келишига йўл очар. Бу бугунги кунда мен учун энг муҳим масала
, - деди Элдор Шомуродов.

Асли сурхондарёлик футболчи кучли бешлик чемпионатлари юқори лигасида гол урган биринчи ва ягона ўзбек футболчиси ҳисобланади. “Женоа” билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаган легионеримиз шу кунга қадар А Серия ва Италия кубоги беллашувларида 12 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига бир жуфт гол урди ва жамоадошларига икки марта голли пас узатди.

Айни пайтда 25 ёшли ҳужумчининг ўйинини бошқа жамоалар мутасаддилари ҳам кузатиб бораётгани ҳақида айтилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • «Женоа» сўнгги сонияларда гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди (видео) 08 дек, 08:28
  • Элдор Шомуродов «Парма»га қарши баҳсда «Женоа»нинг энг яхши ўйинчиси бўлди 01 дек, 16:00
  • Мағлубият қимматга тушди. “Реал” бош мураббийни алмаштирмоқда 23 окт, 10:50
  • Элдор Шомуродов Италия А Сериясига кўчиб ўтиши мумкин 29 сен, 16:14
  • Шомуродов РПЛ ўтган мавсумининг энг яхши футболчиси бўлиши мумкин 30 июл, 21:37
  • Элдор Шомуродов ва «Ростов» Европа Лигасини қайси босқичдан бошлаши маълум бўлди 26 июл, 13:12
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Uzauto Motors» автомашиналар нархини «ошириб олди»?! 06 мар, 12:30 0
  • Марскезар «Қизил сайёра»да илк «қадамларини ташлади» 06 мар, 12:00 0
  • Лизинг асосида автомашина ваъда қилган шахс фирибгар бўлиб чиқди 06 мар, 11:30 64
  • Энг каттаси «ярим доллар»: гиперинфляцияни бошдан ўтказаётган Венесуэла янги пулларини чиқарди 06 мар, 11:02 138
  • Тайванлик эркак хотинини алдаш учун PlayStation 5’ни унга роутер деб тушинтирган 06 мар, 10:33 180
  • «Жуда хавфли»: эксперт иловани зудлик билан ўчириб ташлашни тавсия қилди 06 мар, 10:08 436
  • “Ижтимоий ётоқхона”га жойлаштирилган аёл фарзандлари ётоғини фохишахонага айлантирди 06 мар, 09:25 499
  • Эрон АҚШнинг қайта тиклаган санкциялари оқибатида кўрган зарарини 200 млрд долларга баҳолади 06 мар, 08:57 235
  • Навоий халқаро аэропорти МДҲдаги «Энг яхши аэропорт—2020» танлови ғолиби бўлди 06 мар, 08:30 185
  • Ўзбекистонда кетма-кет икки зилзила содир бўлди 06 мар, 07:47 540
  • Бэнксининг асари 95 минг долларга сотиб олинди ва криптовалютага айлантириш мақсадида ёқиб юборилди (видео) 06 мар, 07:13 285
  • Фуқарони 5 минг доллар эвазига ДХХга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди 06 мар, 00:29 553
  • Бўлимлар