«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 12:11
ЎЗO‘Z

«Дўстлар ташлаб кетилмайди»: Америкалик аскар қутқарган итини Суриядан олиб чиқишни қандай уддалади? (фото, видео)

15 янв, 22:30 1 025 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Дўстлар ташлаб кетилмайди»: Америкалик аскар қутқарган итини Суриядан олиб чиқишни қандай уддалади? (фото, видео) Фото: «Домашний очаг»
Ушбу воқеа Суриядаги ҳарбий қисмга ит олиб келинган кундан бошланган. У ердаги АҚШ армиясида Тайлер Мосли исмли оддий аскар хизмат қилган. Сапёр итни операцияларнинг бирида вафот этган акасининг жасади ёнидан топган. Ит жуда қувноқ бўлиб, тез орада барча аскарлар билан дўстлашиб кетган. Аммо у Тайлерга нисбатан бошқача муносабатда бўлган. Ўша вақтдаёқ Тайлер бу унинг ити эканлигини тушуниб етган.

Аммо ҳарбий қисмда ит учун жой йўқ эди. Командир итнинг ҳудуд атрофида эркин юришига йўл қўйилмаслигини маълум қилган, шунингдек, итга ғамхўрлик қиладиганлар бўлмаса, ундан қутулиш кераклигини ҳам айтиб ўтган. Тайлер эса итнинг уруш давом этаётган Сурия кўчаларида узоқ яшамаслигини билар эди. У ҳамиша кўча ҳайвонлари оч, ярадор, озғин ва турли паразитлар билан қопланганини кўрган эди ва итини ҳам бундай ҳолда қолишини истамади. Шунинг учун ҳам аскар уни ўз хонасида қолдирар, унга Дейзи деб исм қўйиб, колбаса ва гўштли консервалар билан боқар эди.

Фото: «Домашний очаг»
Одатда Тайлер топшириқларни бажараётганида ит уни хонада кутиб туради ва қайтиб келганида қувончдан унга қараб югуради. Аскарларнинг таъкидлашича, Дейзи дўсти келгунича уни қаттиқ соғинади.

Фото: «Домашний очаг»
Хизмат якунланиб, уйга қайтиш вақти келганида эса Тайлерни бир нарса қийнай бошлади, унга Дейзини олиб кетиш ҳуқуқи берилмаган. Аммо АҚШга етиб борган аскар зудлик билан Ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликнинг олдини олиш жамиятининг халқаро бўлимига мурожаат қилган. Уларнинг ёрдами билан Тайлер кучукни АҚШга олиб бориш ва расмий равишда унинг эгаси бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди. Дейзи эгаси билан кўришиш учун деярли 10 минг километр масофани босиб ўтди – аввал Суриядан Ироққа, сўнг Германия ва ниҳоят Нью-Йоркка.

Фото: «smalljoys.tv»
Учрашув кутилганидан ҳам кўра кўпроқ таъсирли бўлган. Дейзи Тайлерни 3 ойдан буён кўрмаётган бўлса-да, дарҳол уни таниб, юзини силай бошлаган. У эгаси билан саломлашиши биланоқ хурсандлигидан аэропорт биноси атрофида югуриб кетган. Қуйидаги видео орқали учрашувнинг бир қисмини кўриш мумкин.




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳарбий қисмдан қочиб кетган россиялик аскар 15 йилдан сўнг топилди 04 мая, 23:50
  • Арисдаги портлашларда 19 ёшли йигит 80 нафар болани қутқарган 16 июл, 06:00
  • АҚШ Суриядан ҳарбийларини олиб чиқишни бошлади 20 дек, 08:36
  • Америкалик эркак итини қутқариш учун айиққа ташланди 12 фев, 07:32
  • Даҳшатнинг ўзгинаси! Ёлғиз онанинг хуштори унинг ўғлини ўлдириб, сўнг аёлни бола жасадини жавонга яширишга кўндирди 23 ноя, 19:07
  • Афғонистонда ИШИДга қарши операция чоғида америкалик аскар ўлдирилди 09 апр, 10:19
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лизинг асосида автомашина ваъда қилган шахс фирибгар бўлиб чиқди 06 мар, 11:30 64
  • Энг каттаси «ярим доллар»: гиперинфляцияни бошдан ўтказаётган Венесуэла янги пулларини чиқарди 06 мар, 11:02 137
  • Тайванлик эркак хотинини алдаш учун PlayStation 5’ни унга роутер деб тушинтирган 06 мар, 10:33 180
  • «Жуда хавфли»: эксперт иловани зудлик билан ўчириб ташлашни тавсия қилди 06 мар, 10:08 435
  • “Ижтимоий ётоқхона”га жойлаштирилган аёл фарзандлари ётоғини фохишахонага айлантирди 06 мар, 09:25 499
  • Эрон АҚШнинг қайта тиклаган санкциялари оқибатида кўрган зарарини 200 млрд долларга баҳолади 06 мар, 08:57 235
  • Навоий халқаро аэропорти МДҲдаги «Энг яхши аэропорт—2020» танлови ғолиби бўлди 06 мар, 08:30 185
  • Ўзбекистонда кетма-кет икки зилзила содир бўлди 06 мар, 07:47 540
  • Бэнксининг асари 95 минг долларга сотиб олинди ва криптовалютага айлантириш мақсадида ёқиб юборилди (видео) 06 мар, 07:13 285
  • Фуқарони 5 минг доллар эвазига ДХХга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди 06 мар, 00:29 553
  • Иккинчи жаҳон уруши бошланиши учун ким "пул тиккан". Махфий ҳужжатлар ошкор бўлди 06 мар, 00:05 2 172
  • Қўқонда банк ходими мижознинг миллиардларини олиб, Ўзбекистондан қочиб кетди 05 мар, 23:35 2 124
  • Бўлимлар