«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 12:38
ЎЗO‘Z

Руҳиятга билинарсиз тарзда салбий таъсир ўтказувчи 5 одат

15 янв, 21:13 925 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Руҳиятга билинарсиз тарзда салбий таъсир ўтказувчи 5 одат Фото: «Сегодня»
Руҳан соғломлик – инсон танасининг энг муҳим ва ажралмас қисмидир. Унинг шаклланиши ҳамда соғлом сақлаш учун ташқи омилларга қарши туриш қобилияти − стресс, депрессия, самарали меҳнат, жамиятдаги уйғун ҳаёт ва хотрижамликни ўз ичига олади. Аслида руҳий саломатлик бахтли ҳаётнинг асосидир. Қуйида руҳшунос Виктория Пархомчук руҳиятга салбий таъсир ўтказадиган одатларни маълум қилди.

Руҳий саломатлик даражаси турли хил психологик, ижтимоий ва биологик омиллар билан белгиланади. Руҳиятга таъсир этувчи масаланинг ташқи томонлари ишдаги оғир шароитлар, молиявий қийинчилик, ижтимоий ажралиш ёки шахсий тажрибаларда ҳам бўлиши мумкин.

Салбий фикрлар

Фото: «Хитрости жизни»
Одамлар содир бўлаётган воқеалар учун ёмон сценарий тузишга ҳаракат қилади ва энг биринчи ана шу ҳолатга ўзларини тайёрлайди. Шунингдек, шахс ўзи тасдиқлаган нарсаларга ишониб қолади. Масалан, «мен буни қила олмайман», «қўлимдан келмайди» каби. Бундай хулқ-атвор тизми нафақат имкониятни чеклайди, балки қадр-қимматни ҳам пасайтиради, ҳаёт тарзи сифатига таъсир қилади.

Бошқаларнинг фикри билан яшаш
Ҳаммага бир хилда ёқиш мумкин эмас, лекин барча ҳам бу ҳақиқатни англамайди. Шунинг учун ҳам ташқи томондан билдирилган фикрлар шахсий ҳаётига таъсир қилишига имкон берилади. Масалан, таниқли инсонларнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳаётига асоланиб, юқоридаги ҳодисани тасаввур қилиш мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам фойдали иш қилинса, жамият ривожига ҳисса қўшилса ҳам норозиликни ифода этувчи кишилар топилади. Ушбу кескин фикрлар ривожланиш, ҳаракат ва олдинга интилишни секинлаштиради, баъзида ўсиш учун ҳам имкон бермайди. Шуни англаш керакки, ваколатга эга ҳамда ишончли бўлган инсонларгагина қулоқ тутиш керак.

Гаджетларга қарамлик

Фото: Marie Claire
Аввало, ҳар қандай қарамлик руҳиятга таҳдид солади. XXI асрда маълум бўлган яна бир қарамлик – бу смартфонлар. У нафақат алоқада бўлишни, балки илова очиш, янгиликларни томоша қилиш, сурат жойлаштириш, танимаган инсонлар билан мулоқот қилиш ва яна бир қанча вақтни ўғирловчи одатларни ўз ичига олади. Энг асосийси, у инсон руҳиятига катта зарар етказади. Инсоннинг ҳаёт кечириш тамойилини заҳарлайди ва бахтсиз қилади.

Ички норозилик ҳисси
Кўпчиликда ташқи кўриниш, бошлиқ, дўсти, қариндош, ижтимоий мавқега нисбатан ички норозлик ҳиси мавжуд. Берилган неъматларни қадрлай олмаслик, одатдаги нарсалардан завқланмаслик ҳам бахтсиз одам синдромини ривожланишига ҳисса қўшади. Натижада ушбу сурункали норозлик туйғуси ҳар қандай руҳий касалликни келтириб чиқаради.

Ҳасад

Фото: Marie Claire
Ҳасад энг ёмон туйғу бўлиб, у руҳиятни ҳамда ижтимоий алоқаларнинг ҳам бузилишига олиб келади. Бошқа одамларнинг ютуқларини доимий тарзда таҳлил қилиш билан боғлиқ бўлган салбий туйғулар нафақат қалбни, балки бутун организмни заҳарлайди. Шунинг учун ҳаётдан норози бўлган одамлар кўпинча жисмоний касалликларга, босим билан боғлиқ муаммоларга, шунингдек, асаб ва овқат ҳазм қилиш тизимида камчиликларга дуч келади.

Юқоридаги одатлар билан шахсий ҳаёт ва руҳий саломатликнинг бузилишига йўл қўймаслик, мавжуд ҳақиқатни қабул қилиш, истак ва мақсадларга интилишни унутмаслик керак.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бахтли ҳаётга эришиш учун 10 та психологик тавсия 15 мар, 07:30
  • Молиявий қарзлар одам миясига қандай таъсир этиши аниқланди 09 апр, 13:23
  • Шифокорлар турмуш қурмасликнинг зарари ҳақида гапириб беришди 28 сен, 10:30
  • Семизлик ақлий салоҳиятга салбий таъсир кўрсатиши аниқланди 13 сен, 06:00
  • Руҳий соғломлик томон 5 қадам 07 окт, 13:53
  • Тушкунликдан чиқишнинг йўли борми? 20 янв, 17:16
  • Сўнгги янгиликлар
  • Марскезар «Қизил сайёра»да илк «қадамларини ташлади» 06 мар, 12:00 0
  • Лизинг асосида автомашина ваъда қилган шахс фирибгар бўлиб чиқди 06 мар, 11:30 64
  • Энг каттаси «ярим доллар»: гиперинфляцияни бошдан ўтказаётган Венесуэла янги пулларини чиқарди 06 мар, 11:02 138
  • Тайванлик эркак хотинини алдаш учун PlayStation 5’ни унга роутер деб тушинтирган 06 мар, 10:33 180
  • «Жуда хавфли»: эксперт иловани зудлик билан ўчириб ташлашни тавсия қилди 06 мар, 10:08 436
  • “Ижтимоий ётоқхона”га жойлаштирилган аёл фарзандлари ётоғини фохишахонага айлантирди 06 мар, 09:25 499
  • Эрон АҚШнинг қайта тиклаган санкциялари оқибатида кўрган зарарини 200 млрд долларга баҳолади 06 мар, 08:57 235
  • Навоий халқаро аэропорти МДҲдаги «Энг яхши аэропорт—2020» танлови ғолиби бўлди 06 мар, 08:30 185
  • Ўзбекистонда кетма-кет икки зилзила содир бўлди 06 мар, 07:47 540
  • Бэнксининг асари 95 минг долларга сотиб олинди ва криптовалютага айлантириш мақсадида ёқиб юборилди (видео) 06 мар, 07:13 285
  • Фуқарони 5 минг доллар эвазига ДХХга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди 06 мар, 00:29 553
  • Иккинчи жаҳон уруши бошланиши учун ким "пул тиккан". Махфий ҳужжатлар ошкор бўлди 06 мар, 00:05 2 172
  • Бўлимлар