«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2021, 12:56
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Тошкентда очилган янги заргарлик корхонасини бориб кўрди

15 янв, 20:30 949 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Тошкентда очилган янги заргарлик корхонасини бориб кўрди Шавкат Мирзиёев 15 январь, жума куни Тошкентда янги очилган заргарлик корхонасини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, давлат раҳбари 2019 йил 8 май куни ўтказилган йиғилишда заргарликни чинакам саноат даражасига олиб чиқиш вазифасини қўйган эди. Кўп ўтмай, ўша йили 18 майда Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ, соҳага чет эл инвестицияларини фаол жалб этиш, рақобатбардош ва сифатли заргарлик буюмларини тайёрлашда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Пойтахтнинг Чилонзор туманида ишга туширилган Gold Moon Tashkent масъулияти чекланган жамият ана шу имкониятлар натижаларидан бири. Шавкат Мирзиёев ушбу корхона фаолияти билан танишди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Қиймати қарийб 21 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳа доирасида йилига 6 тонна заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш қуввати ташкил этилган. Италия, Германия ва Туркиядан замонавий асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилган. Ишга 400 дан ортиқ моҳир заргар жалб қилинган. Италиялик дизайнер ва техник ходимлар уларга ўз маҳорат ва тажрибаларини ўргатмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Собиқ Фонон илмий-ишлаб чиқариш корхонаси негизида очилган ушбу ширкат маҳсулотлари замонавийлиги, сифати ва нафислиги билан ажралиб туради. Бугунги кунда уларнинг харидори кўпайиб, импорт ўрнини босмоқда. Шунингдек, завод биносида савдо дўкони ташкил этилган. Маҳсулотларнинг 15 фоизини Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон ва бошқа давлатларга экспорт қилиш режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати
«Заргарлик халқимизда азалдан бўлган, бугун ҳам бор. Бизнинг мақсадимиз — ёшларни замонавий технологиялар ва дизайнга ўргатиб, камида 10 минг нафар йигит-қизни иш билан таъминлаш, Ўзбекистон миллий брендини жаҳон бозорига чиқариш. Юртимизда хом ашё, қўли гул ҳунармандлар бор. Бу соҳа миллий анъаналарни тиклаш, ўзлигимизни англаш нуқтаи назаридан ҳам катта пойдевор», — деган Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати
Қайд этилишича, корхона хом ашёни Ўзбекистоннинг тоғ-кон саноати комбинатларидан биржа савдолари орқали олади. Бу маҳаллий ҳунармандлар учун ҳам қулайлик яратади. Завод уларга ярим тайёр маҳсулотлар етказиб беради.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев Ал-Хоразмий мактабида бўлди (фото) 27 дек, 16:00
  • Шавкат Мирзиёев Қўқон ва Марғилонни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди 14 сен, 15:50
  • Навоийда 18 ёшли қиз заргарлик дўконидан 170 млн. сўмлик буюмларни ўмариб кетди 15 июн, 15:10
  • Шавкат Мирзиёев заргарлик саноатини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди 08 мая, 22:43
  • Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидан Тошкентга қайтиб келди 01 мая, 18:16
  • Шавкат Мирзиёев замонавий йигирув корхонасини кўздан кечирди (фото) 29 мар, 16:44
  • Сўнгги янгиликлар
  • Марскезар «Қизил сайёра»да илк «қадамларини ташлади» 06 мар, 12:00 0
  • Лизинг асосида автомашина ваъда қилган шахс фирибгар бўлиб чиқди 06 мар, 11:30 64
  • Энг каттаси «ярим доллар»: гиперинфляцияни бошдан ўтказаётган Венесуэла янги пулларини чиқарди 06 мар, 11:02 138
  • Тайванлик эркак хотинини алдаш учун PlayStation 5’ни унга роутер деб тушинтирган 06 мар, 10:33 180
  • «Жуда хавфли»: эксперт иловани зудлик билан ўчириб ташлашни тавсия қилди 06 мар, 10:08 436
  • “Ижтимоий ётоқхона”га жойлаштирилган аёл фарзандлари ётоғини фохишахонага айлантирди 06 мар, 09:25 499
  • Эрон АҚШнинг қайта тиклаган санкциялари оқибатида кўрган зарарини 200 млрд долларга баҳолади 06 мар, 08:57 235
  • Навоий халқаро аэропорти МДҲдаги «Энг яхши аэропорт—2020» танлови ғолиби бўлди 06 мар, 08:30 185
  • Ўзбекистонда кетма-кет икки зилзила содир бўлди 06 мар, 07:47 540
  • Бэнксининг асари 95 минг долларга сотиб олинди ва криптовалютага айлантириш мақсадида ёқиб юборилди (видео) 06 мар, 07:13 285
  • Фуқарони 5 минг доллар эвазига ДХХга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди 06 мар, 00:29 553
  • Иккинчи жаҳон уруши бошланиши учун ким "пул тиккан". Махфий ҳужжатлар ошкор бўлди 06 мар, 00:05 2 172
  • Бўлимлар