«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2021, 21:15
ЎЗO‘Z

Тошкентда такси ҳайдовчисига нисбатан талончилик содир этган шахс ушланди

11 янв, 19:39 1 173 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда такси ҳайдовчисига нисбатан талончилик содир этган шахс ушланди 2021 йилнинг 7 январ куни соат 11:00да номаълум шахс такси ҳайдовчиси бўлган 37 ёшли А.А.га тегишли автоуловига йўловчи сифатида чиқиб, ундан Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Ибн Сино 1-мавзега олиб бориб қўйишни сўраган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, кейинчалик бу шахс манзилга етиб келиб, холасининг уйига кириши ва телевизорларни кўтариб олиб чиқишда ёрдам беришини илтимос қилган.

Маълумотда айтилишича, такси ҳайдовчиси А.А. ушбу илтимосга рози бўлган ва улар хонадонлар йўлагига киришган вақтида номаълум шахс А.А.га нисбатан ҳаёти учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатган. У А.А.нинг устидаги спорт кийими чап чўнтагида бўлган 300 АҚШ долларини талончилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 24 ёшли С.Т. содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, талончилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган, у процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши доирасида С.Т. сўроқ қилинганда, у А.А.нинг автоуловга ўтирганидан сўнг унинг эгнидаги спорт кийими чап чўнтагида АҚШ доллари купюрасидаги пуллари борлигини кўриб қолганлиги сабабли ушбу пулларни қўлга киритиш мақсадида жиноий ниятини амалга оширганини маълум қилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Фарғонада бир гуруҳ талончилар ушланди 07 сен, 12:39
  • Жиноий шерикликдаги овсинлар қўлга олинди 05 сен, 09:40
  • Йўлда кетаётган автомашинани тўхтатиб, талончилик қилган шахслар ушланди 26 июн, 17:50
  • Фарғонада телефон орқали учрашувга чақириб, аёлга нисбатан талончилик содир этган шахс ушланди 05 июн, 09:27
  • Карантинга ёпилган дўкондан 50 млн сўмлик буюмларни ўғирлаб кетган шахс аниқланди 23 апр, 14:20
  • Жиззахда ўта хавфли рецидивист яна бир жиноятга қўл урди 27 дек, 23:50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тарвуз ҳақида 8 та ҳайратланарли факт 02 авг, 20:45 0
  • 1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик учун тош майдалаш-саралаш ускунаси хатлаб қўйилди 02 авг, 20:25 0
  • "Рома"га трансфери сир тутилаётган Элдор Шомуродов борасида маълумот 02 авг, 20:00 0
  • Ёши катталар тушунди ва оила ярашди 02 авг, 19:44 41
  • Элдор Шомуродов "Рома"нинг Португалиядаги йиғинига етиб борди 02 авг, 19:20 99
  • Пашинян Арманистон бош вазири этиб тайинланди 02 авг, 19:00 155
  • Туркманистон президенти янги қирувчи самолётни синовдан ўтказди 02 авг, 18:30 272
  • ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олинди 02 авг, 18:25 216
  • Асқар Акаев Қирғизистонга қайтди, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида тергов қилинмоқда 02 авг, 17:44 366
  • Республикачилар COVID лабораторияда пайдо бўлгани тўғрисида далиллар борлигини маълум қилди 02 авг, 17:13 400
  • Андижонда ҳокимият олдидаги йўлни тўсган аёллар жазоланди (видео) 02 авг, 16:44 416
  • Ўзбекистон ҳарбийлари Россия ва Тожикистон билан машғулотларда қатнашади (видео) 02 авг, 16:13 174
  • Бўлимлар