«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 13:16
ЎЗO‘Z

Танангизга совуқ ўтганидан дарак берувчи 4 симптом

11 янв, 19:06 3 291 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Танангизга совуқ ўтганидан дарак берувчи 4 симптом Фото: Freepik
Қишки совуқ ҳарорат сабаб организм фаолиятида муаммолар кузатилиши мумкин. Совуқ ўтиб кетиши эса катта-ю кичикда жиддий касалликлар пайдо бўлишига олиб келади.

Уйқучанлик
Титроқ, пулснинг сусайиши ва нафас олишда ўзгариш кузатилиши гипотермияга хос илк симптомлар саналади. Аммо бу белгилар намоён бўлишидан аввал кишида уйқу босиши кузатилади. Бир нарсани ёдда тутиш керак: совуқ ўтиши учун кўчага чиқиш шарт эмас, ёш болалар ҳамда қариялар ҳарорати совуқ хонада ухласа ҳам совуқ ўтказиб олиши мумкин. Шу сабаб ҳам қишда турар жой ва биноларнинг иссиқлигига эътибор қаратиш керак.

Янглишиш, симптомларни рад этиш
Гипотермияга нотўғри ташхис қўйилишига сабаб бўладиган муҳим омиллардан бири бемор ўзида кузатилган яққол симптомларни рад этиши ҳисобланади.

Нутқдаги муаммолар
Гап шундаки, тана ҳароратининг пасайиши қон айланиши ҳамда мияни қон билан таъминланишини сусайтиради ва бунинг оқибатида когнитив муаммолар кузатилади. Атрофингиздаги кишиларнинг гаплари апоқ-чапоқ, фикрини ифодалаш учун сўз тополмайдиган бўлса, бу ундаги гипотермиядан дарак бериши мумкин. Овознинг табиий бўлмаган баландлиги, нутқнинг аниқ ва тушунарли бўлмаслиги, маълум воқеа-ҳодиса ёки муносабатга нисбатан бошқача реакция билдириши кабилар хавотирланишга арзигулик сабаб.

Бесўнақайлик
Юрганда оёқларнинг чалкашиб кетиши, оддий ҳаракатлар давомида ҳам хато қилиш кабилар сизга иссиқлик кераклигини билдириши мумкин. Қолаверса, тоза ҳаводаги қишки фаолият давомидаги исталган ўзгаришга бефарқ бўлманг. Совуқ қотиш энг биринчи аломат эканини ёдда тутинг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 213
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 121
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 223
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 348
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 234
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Бўлимлар