«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:09
ЎЗO‘Z

Янги йил базмидан кейин саломатлик ва қоматга қандай ёрдам бериш мумкин?

05 янв, 00:04 2 529 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги йил базмидан кейин саломатлик ва қоматга қандай ёрдам бериш мумкин? Фото: Freepik
Янги йил дастурхони ва ундан кейинги кунлардаги байрамдан қолган мазали таом ва егуликларни кетма-кет, аралаш истеъмол қилиш организмга оғирлик қилади. Жигар, ошқозон, ичаклар ҳазм қилишга қийналади, улар фаолиятида муаммолар кузатилиши мумкин.

Ухлашга ошиқманг
Тушликдан кейин қанчалик уйқу келмасин, ётиб ухлашга шошилманг. Ундан кўра тоза ҳавода сайр қилишга чиқинг. Юрганингиз сабаб жиғилдон қайнаши олди олинади ва ҳазм жараёни яхшиланади.

Кўпроқ суюқлик ичинг
Қандай таом ёки егулик истеъмол қилишдан қатъий назар, тушликни бир стакан сув билан якунлашга ҳаракат қилинг. Суюқлик таомнинг ҳазм бўлиши учун муҳим саналади. Шу сабаб ҳам Янги йил байрамидан кейинги кунларда овқатланиш тартибига риоя қилиш ҳамда бир бўлак лимон солинган сув ичишни канда қилмаслик тавсия этилади.

Кўпроқ клетчаткага бой маҳсулот истеъмол қилинг
Овқат ҳазм бўлмаётгани ёки оғирлашиб кетаётганингизни ҳис қилсангиз, кўпроқ клетчаткага бой сабзавот, мевалар, шунингдек, донли маҳсулотларни истеъмол қилинг.

Кўк чой ичинг
Исталган чой ҳазм жараёни учун фойдали бўлиши мумкин, лекин кўк чойнинг бу борадаги самараси кўпроқ. Ушбу маҳсулот антиоксидантлик хусусиятини сақлаб қолгани ҳисобига ҳам ҳазм жараёнининг фаол бўлишига ҳисса қўшади.

Жигарингиз саломатлиги ҳақида қайғуринг
Ҳаддан ортиқ овқатланганда нафақат ошқозон, балки ичаклар ва жигар ҳам азият чекади. Шу сабаб ҳам сабзавотлар, кўк чой ва зарчава истеъмол қилиш маслаҳат берилади. Қолаверса, кўп суюқлик ичишни ҳам ёддан чиқармаслик керак. Сув ортиқча ёғларни эриши ҳамда уларнинг ўт пуфагида тўпланмаслигига ёрдам беради.

Иложи бўлса, саунага боринг
Саунага бора олмаган тақдирингизда, иссиқ сувни ёқиб ювиниш хонасини яхшилаб парлатинг. Инсон терлаганда организмдаги ортиқча моддалар чиқиб кетади. Жисмоний машқларни бажариш орқали ҳам самарага эришиш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 89
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 253
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 159
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 242
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 377
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 176
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар