«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 08:33
ЎЗO‘Z

600 млн. сўмлик чиройли рақам кўчадаги машинага тақилгани бўйича изоҳ берилди

04 янв, 17:46 3 199 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
600 млн. сўмлик чиройли рақам кўчадаги машинага тақилгани бўйича изоҳ берилди Самарқанд вилоятидаги онлайн аукционда савдога қўйилган қимматбаҳо авторақам аллақачон Самарқанд шаҳри кўчаларида ҳаракатланаётган автомобиллардан бирига тақилгани акс этган сурат тарқалди. Ижтимоий тармоқдаги яна бир видеода эса бошқа бир автомобилда худди шу авторақам (30 Z777ZZ) борлигини кўриш мумкин.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати бу ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу давлат рақам белгиси вилоят ИИБ ЙҲХБ ихтиёрида сақланмоқда.

«Самарқанд кўчаларида тақиб юрилган «Malibu» русумли машинадаги рақам фотошоп дастури орқали қўйилган. Ушбу рақам аукцион орқали сотиб олган фуқарога тегишли тартибда расмийлаштирилади.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби ҳақиқатга яқин бўлмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз
», дейилади вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Шунингдек, кейинроқ тарқалган иккинчи видео юзасидан изоҳ берилган.

«Ушбу рақам оқ рангли «Malibu» автомашинасига қўлбола ясаб ўрнатилганлиги акс этган видео ҳам тарқалди. Ҳозирда ушбу ҳайдовчини аниқлаш чоралари кўрилмоқда», дейилади хабарда.

Айни дақиқаларда 30 Z777ZZ давлат рақами учун онлайн аукцион давом этмоқда ва бу рақамнинг нархи 596 млн сўмга етган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 194
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 214
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 373
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 62
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 88
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар