«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:45
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда йиллик инфляция кўрсаткичи маълум қилинди

01 янв, 08:00 2 625 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда йиллик инфляция кўрсаткичи маълум қилинди Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторидаги инфляция даражаси ҳақида маълумот берди.

Давлат статистика қўмитаси 2020 йил давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифларнинг ўсиш даражаси 11,1 фоиз бўлганини маълум қилди. 2019 йил ушбу кўрсаткич 15,2 фоиз бўлгани эътироф этилганди.

Қўмита ахборотномасида таъкидланишича, йилнинг сўнгги ойида ўртача истеъмол нархлари ва тарифлари даражасининг ой давомидаги ўсиш суръати 1,6 фоизни ташкил этган.

2020 йилнинг июн ва июл ойларида истеъмол нархлари индекси 2019 йилдаги мос даврга нисбатан пасайган. ИНИ ўсиш суръати фақат сентябр ойига келиб, март ойидаги кўрсаткичдан ўтиб кетган.

Инфляциянинг ўсиши асосан озиқ-овқат маҳсулотлари нархида кузатилган, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи ҳамда хизматлар тарифида ойлик инфляция 1 фоизни ҳам ташкил этмаган (ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи фақат сентябр ойида 1 фоиз инфляцияга эришганди).

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродовга кўра, бош регуляторнинг 2021 йилдаги асосий мақсади инфляцион таргетлаш сиёсатини давом эттириш ҳамда инфляция кўрсаткичини 10 фоиздан оширмасликдан иборат.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 148
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар