«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 19:10
ЎЗO‘Z

Турк киноси юлдузлари Янги йилга уйларини қандай безатди? (фото)

31 дек, 18:00 4 594 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Турк киноси юлдузлари Янги йилга уйларини қандай безатди? (фото) Барча инсонлар қаторида турк кино оламидаги юлдузлар ҳам Янги йил байрамига узоқ вақтдан бери тайёргарлик кўриб келмоқда. Айниқса, ҳашаматли арча дарахти уйнинг асосий безагига айланган. Байрамона кайфият улашиш мақсадида юлдузларнинг Instagram саҳифасида бўлишган суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Нур Феттаҳўғли

Фото: «Яндекс Дзен»
«Муҳташам юз йил» сериали юлдузи Нур Феттаҳўғли 4 ҳафта аввал арча дарахтини безатишга муваффақ бўлди. Бунда актрисага қизалоғи Элиза яқиндан ёрдам берган. Арчани айнан камин яқинида жойлашгани ҳам эртакларни эслатиб юборади. Шунингдек, арча пойида аллақачон совғалар ҳам жойлаштирилган.

Пелин Карахан

Фото: «Яндекс Дзен»
«Муҳташам юз йил» сериалининг яна бир латофатли актрисаси ҳам жуда бежирим арча сурати билан бўлишди. Пелин безакларда кўпроқ оқ ва пушти ранглардан фойдаланган. Безакларнинг бисёрлигидан деярли арча дарахтини кўриб бўлмайди. Натижа актрисанинг ўзига жуда маъқул келган, аммо фарзандлари буни қандай кутиб олгани маълум эмас.

Ханде Эрчел

Фото: «Яндекс Дзен»
Опа-сингил Ханде ва Гамзе Эрчеллар арчани Мавининг туғилган кунида безатди. Улар мос равишда арчани оқ рангда безаб, ажойиб кечани ташкиллаштирди. У худди ўрмонлардаги арча дарахти каби безатилган бўлиб, шохларида қуённи, арча пойида эса оқ айиқ ва кийикларни кўриш мумкин.

Бергузар Корел

Фото: «Яндекс Дзен»
Яна бир ҳашаматли арча дарахти Халит Эргенч ва Бергузар Корелнинг уйида жойлашган. Юлдузли жуфтлик ҳам безакларда оқ ва порлоқ рангларга мурожаат қилганлиги кўриниб турибди. Арча ёнида қорбоболарни кўриш мумкин ва камин ҳам Янги йил услубига мос тарзда безатилган. Бергузар фарзандлари учун ҳақиқий эртакмонанд арча безатганидан хурсанд.

Жансу Дере

Фото: «Яндекс Дзен»
2020 йилнинг сўнгида Жансу ҳам арча безатишга қарор қилди ва дугонаси Эсра Эрон билан биргаликда арча олдида тушган суратларини ўз саҳифасига жойлаштирди. Арча безакларига қараганда актриса кўпроқ тилла ва қизил рангни хуш кўради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 29
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 118
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 378
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 128
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Бўлимлар