«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2021, 21:34
ЎЗO‘Z

Ичаклар саломатлиги: Барча ёшдагилар учун овқатланиш бўйича 4 кўрсатма

30 дек, 23:00 2 463 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ичаклар саломатлиги: Барча ёшдагилар учун овқатланиш бўйича 4 кўрсатма Фото: «Домашний очаг»
Ичаклар меъёрда ишлашига нафақат соғлик, балки кайфият, тушкунликка мойиллик, хотира ва ҳатто билиш қобилияти ҳам боғлиқ. Яхши овқатланиш эса фойдали бактерияларнинг соғлом мувозанатини сақлаш ва ичакларнинг кўпроқ ишлашига ёрдам бериши учун жуда муҳим. Ичакларни фаол ва бақувват сақлаш учун соғлом овқатланиш одатини ривожлантириш кераклигини билиб олиш зарур.

Магнийга бой озиқ-овқатларни кўпроқ истеъмол қилиш зарур.
Танада магний етишмаслиги ичакларда яллиғланиш ва семиришни келтириб чиқаради. Бунинг учун магнийга бой бўлган исмалоқ, ошқовоқ уруғи, жигарранг гуруч каби фойдали маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади.

Соғлом ёғлар истеъмолини кўпайтириш фойдали.
Жуда қаттиқ парҳез тутиш мобайнида ҳам соғлом ёғлардан воз кечмаслик керак. Сабаби улар организм учун фойдали. Улар кўпроқ қора шоколад, зайтун ва зайтун мойи, авокадо, ёнғоқ ва ёғли балиқлар таркибида бўлиб, юрак хасталиги, депрессия, диабетнинг иккинчи тоифаси, инсульт, саратон, ошқозон ичак касаллиги ва вазн ортишидан ҳимоя қилади.

Углеводга бой таомларни камроқ истеъмол қилиш тавсия этилади.
Ичакнинг асосий душманлари − углеводлар бўлиб, улар ичак флорасининг мувозанатига салбий таъсир кўрсатиши ва яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин. Кўп миқдорда толага эга таомлар эса аксинча, фойдадан ҳоли эмас.

FODMAP озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолини камайтирган маъқул.
FODMAP – бу қисқа занжирли углеводларни ўз ичига олган овқатлардир. Улар йўғон ичакда яхши сўрилмайди. Газ ҳосил бўлиши, ич кетиши ва ич қотишига ҳам олиб келади. Таъм берувчи моддалар, лактоза, айрим сабзавотлар, мева ва дуккаклилар ичакларга зарар етказиши ва жараённи бузиши мумкин. Агар уларнинг истеъмолидан сўнг қандайдир ўзгариш юз берса, бу каби маҳсулотларни аста-секин рациондан чиқариб ташлашга тўғри келади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Юқори холестерин миқдорини туширишда ёрдам берувчи фойдали маҳсулотлар 09 ноя, 15:25
  • Моддалар алмашинуви тезлашиши учун нонуштада истеъмол қилиш зарур бўлган маҳсулотлар 21 авг, 18:20
  • Мия учун фойдали маҳсулотлар 21 окт, 15:35
  • Ёғли озиқ-овқатларни еб озиш мумкинми? 30 сен, 17:20
  • Юрак учун қандай маҳсулотлар фойдали? 01 сен, 18:20
  • Мия фаолиятини оширувчи маҳсулотлар 09 апр, 11:22
  • Сўнгги янгиликлар
  • Суперлига. 14-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум бўлди 02 авг, 21:21 0
  • Тарвуз ҳақида 8 та ҳайратланарли факт 02 авг, 20:45 0
  • 1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик учун тош майдалаш-саралаш ускунаси хатлаб қўйилди 02 авг, 20:25 0
  • "Рома"га трансфери сир тутилаётган Элдор Шомуродов борасида маълумот 02 авг, 20:00 0
  • Ёши катталар тушунди ва оила ярашди 02 авг, 19:44 41
  • Элдор Шомуродов "Рома"нинг Португалиядаги йиғинига етиб борди 02 авг, 19:20 99
  • Пашинян Арманистон бош вазири этиб тайинланди 02 авг, 19:00 155
  • Туркманистон президенти янги қирувчи самолётни синовдан ўтказди 02 авг, 18:30 273
  • ДХХ томонидан ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олди олинди 02 авг, 18:25 216
  • Асқар Акаев Қирғизистонга қайтди, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида тергов қилинмоқда 02 авг, 17:44 366
  • Республикачилар COVID лабораторияда пайдо бўлгани тўғрисида далиллар борлигини маълум қилди 02 авг, 17:13 401
  • Андижонда ҳокимият олдидаги йўлни тўсган аёллар жазоланди (видео) 02 авг, 16:44 416
  • Бўлимлар