«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 08:14
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда фақат электромобиллар ишлаб чиқарилиши мумкин

30 дек, 09:44 3 859 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда фақат электромобиллар ишлаб чиқарилиши мумкин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортлардан фойдаланиш, шунингдек, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, «Ўзавтосаноат» АЖ халқаро консалтинг ташкилотлари ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда 2021 йил 1 февралга қадар лойиҳаларни амалга ошириш аниқ муддатлари, ишлаб чиқариш қуввати, молиялаштириш миқдори, давлат томонидан бериладиган кўмаклар ва бошқа маълумотларни назарда тутган «Ўзавтосаноат» АЖ корхоналарида фақат электр двигатель орқали ҳаракатланадиган енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ишлаб чиқариш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

Молия вазирлиги 2021 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Давлат бюджетини шакллантиришда фақат электр двигатель орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситалари республика ҳудудида харид қилинганда ва (ёки) вақтинчалик олиб кирилганда уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказишда автомототранспорт воситалари эгалари (улардан фойдаланувчилар) томонидан тўланадиган йиғимларни бекор қилишни назарда тутади.

Энергетика вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда халқаро амалиётни ўрганиш асосида замонавий технологик тизимлардан фойдаланган ҳолда фақат электр двигатель орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш бўйича зарядлаш терминалларини ўрнатишни ташкил қилиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 194
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 214
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 373
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 62
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 88
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар