«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2021, 21:12
ЎЗO‘Z

Жаҳонгир Отажонов мусиқадан кетиши, сўнгги икки йилликдаги қийинчиликлари ҳақида гапирди (видео)

23 дек, 16:46 3 530 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳонгир Отажонов мусиқадан кетиши, сўнгги икки йилликдаги қийинчиликлари ҳақида гапирди (видео) Фото: «Дарё»
Мусиқа оламини тарк этган Жаҳонгир Отажонов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди. Жаҳонгир Отажонов суҳбат давомида мусиқа оламидан кетишининг сабаби, сўнгги икки йилдаги қийинчиликлари ҳақида гапириб берди.

- "Аввало Аллоҳнинг иродаси, қисмат. Мусулмон жамиятда туғилганмиз, дўстларимиз орасида биздан аввал, биздан кейин ибодат қилганлари бор. Мақтаниш учун эмас, ҳозирда кейинги вақтлардаги шарт-шароитлар билан бу нарсалар енгиллашиб кетди. Кўпчилик намоз ўқишни бошлади. Менга ҳам насиб этган экан.

Мусиқачилигимизнинг номақбул жойлари борлигини айтиб келишар эди. Ҳар бир яратганни таниган, ўзини мусулмон деб ҳисоблаган одам қалбан номақбул жойлари бўлса, шу номақбулликлардан фойдаланаётганимни виждонан қабул қила олмаслик бошланди. Бу ҳолат охирги икки йилда бошланган.

Бир вақтлар мусиқачи эдим, мусиқани жуда яхши кўрардим, чунки оиламиз шу касбда эдилар, шу муҳитда ўсганмиз. Ўзимни ўзбек мусиқаси оламида дунёқарашим бор эди. Бунинг устида синов келдими, мусиқадан кетишни режалаштириб юрган вақтимда, Яратганнинг иродаси билан ашулаларим оммалашиб кетди. Йигирма йил ижод қилдим, оммалашган ашулаларим кўп бўлди, аммо бу даражада нима ёзсам шу оммалашган давр бўлмаган. Бу синовми, билмадим.

Нафсим ўзимга қарши ишлашни бошлади. Ичимда дард пайдо бўлди. Номақбул бўлса, «шу нарсани оиламга олиб кетяпманми?», деб ўйлай бошладим. Барибир номақбул жойлардан фойдаланган вақтларимиз бўлганда. Ўзимга қарши икки йил юрдим.

«Қуръони карим»да «инсон интилганини олади», деб айтилган. Балки менинг ҳам қалбимда шунга интилиш бўлгандирки, яратган эгам буни муҳофаза қилиб, бундан тортиб, интилганимга эриштирди. Яъни охирги икки йил давомида касбимни давом эттирмаслик ниятим бор эди. Бу менга 9 декабрдан 10 декабрга ўтар кечаси шуни эълон қилиш насиб этди.

Буни эълон қилишимнинг сабаби, ҳаммага бирма-бир айтиб чиқиш учун бир умр ҳам вақт етмасди. Мисол учун юртимиз аҳолисининг 20 % мени танийди десак ҳам, бу 7 миллион киши бўлар экан. Олдинда байрамлар, тўйлар бор эди. Шу сабабдан бу нарсани эълон қилиб, саҳифамда видео мурожаат қолдирдим.

Йигирма йил давомида озми-кўпми таниқлилик, обрў, ким учундир яхши, ким учундир номақбул санъаткор сифатида танилиб, шунинг орқасидан орзу-ҳавасимизнинг ҳам катта қисмига эришган касбимиз билан хайрлашиб, менга бундан кейин мусиқачи сифатида мурожаат қилмасликларини, касбимни баъзи бир нуқталари шариатан номақбул бўлгани учун касбим билан хайрлашишни, Аллоҳнинг хоҳиши билан деб эълон қолдирдим.

Кечқурун бомдодгача уйқум келмади. Бомдодни ўқиб ухлаб қолдим. Уйғонсам ҳамма жойда шу гап-сўз экан. Ҳеч қанақа қўрқинч, «энди нима қиламан», деган саволларга жавоб беришни Аллоҳ менга рўбаро қилмади.

Ҳозиргача ҳам нималардандир қўрқиб, зотан пул томонлама, яъни тўйлардан келган даромадим ҳам жуда яхши эди. Буни тушунган тушунади. Лекин Аллоҳ менга шу нарсани қилдирди, агар ўзимга ташлаб қўйганда бундай қила олмас эдим.

Чунки икки йил давомида нафсим билан курашиб келганман. «Нотўғри қилаётган бўлсам бир куни буни жавобини беришим керак бўлади», деб яшадим.

Жавобгарликдан ҳозирги кундаги «комфортим» устун бўлиб келди. Яъни халқнинг эркалаши, олқишлаши, микрафонни битта қарацам бутун зал ашуламни айтарди, моддият томонлама ҳам хоҳлаган кийиминг ёки машинанг қанча нархда бўлса ҳам ола олишим, дунё лаззати учун жуда зўр ҳолат эди.

Лекин фарзанд кўрдим бахтли бўлдим, ота-онам ҳаётлар, бахтлиман, ҳамма нарсам етарли, бу дунёдан армоним йўқ, Аллоҳ тўла-тўкис бахтли инсон қилди. Бироқ шу охирги яшаган 10 куннинг бахтига у бахтлар тенг келмайди. Олдин ҳам бахтли эдим, муаммо кўрмадим, зотан имкон қадар тўғри бўлиб яшашга ҳаракат қилганман, лекин шу 10 кунга тенг келмайди.

Санъаткор бўлмаган ҳолда уйғониш жуда бир ёруғлик, кўз олдимда муаммосиз, жавобгарликсиз бахтли ҳаёт бошланди. Зотан бахтсиз эмас эдим, бироқ шубҳа билан юрардим", - дейди Жаҳонгир Отажонов.

Маълумот учун, Жаҳонгир Отажоновнинг сўнгги икки йил ичида «Қадди баланд», «Жоним», «Жингаламо», «Ўйнасин» каби видео клиплари мухлислар орасида жуда оммалашган эди. Ушбу видео клиплар YouTube тармоғида умумий ҳисобда 60 миллион маротаба томоша қилинган эди. Жаҳонгир Отажонов мусиқа оламини тарк этгандан сўнг YouTube’даги барча концерт ва видео клипларини ўчириб ташлади.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Жаҳонгир Отажонов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга: «Энди артистмасман, лицензиямни ҳеч ким ололмайди» 19 дек, 17:00
  • Озодбек Назарбеков: «Ўзбекистонда бизнесларим жуда ҳам кўп» 26 сен, 19:35
  • Хонанда Жасур Умиров қамоқхонадаги кунлари ва жанжали ҳақида гапириб берди (видео) 25 авг, 15:20
  • Шоир ҳофиз ҳақида: "Ортиқ Отажонов Гулсара аясиз бу дунёда яшолмадилар" 20 мая, 11:03
  • Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов оламдан ўтди 17 мая, 14:47
  • Жаҳонгир Отажонов: «Мен Тошкентдаман. Мана, 8 мартга янги кўйлак кийиб олдим!» (видео) 08 мар, 11:55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Моддалар алмашинувини тезлаштиришнинг 7 самарали усули 24 окт, 20:30 0
  • Ҳақиқатни айтган фақат Микаэль Секейра эмас 24 окт, 20:00 0
  • Легионеримизнинг голи жамоасини ЕЧЛга олиб чиқиш имконини берди 24 окт, 18:48 142
  • АҚШ визасини олиши мумкин бўлган россияликлар “бошпанасиз миллатлар” тоифасига киритилди 24 окт, 18:38 90
  • Суперлига. «Сўғдиёна» ўз уйида «Пахтакор»ни таслим этди 24 окт, 17:27 103
  • Жозе Моуриньо: “Рома” хўжайинлари бир уюм ахлат қолдирган! 24 окт, 17:00 214
  • Туркияда ўнта давлат элчилари «қора рўйхатга» киритилди 24 окт, 16:30 191
  • Инсульт хавфидан огоҳлантирувчи аломатлар 24 окт, 16:23 197
  • “Бизга Россия ҳарбий базасининг ўзи етади” – Садир Жапаров 24 окт, 15:21 264
  • Ички ишлар вазири сайловда қанча маҳбус қатнашаётганини маълум қилди 24 окт, 15:19 191
  • АҚШ Тожикистондаги афғон учувчиларини тезроқ олиб кетмоқчи 24 окт, 14:30 236
  • АҚШда «энг дахшатли» жиноятчи қамоққа олинди 24 окт, 14:12 338
  • Бўлимлар