«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 08:46
ЎЗO‘Z

Тошкентдаги коронавирусга қарши вакциналар синовида ҳозирча ножўя таъсир аниқланмади

23 дек, 18:00 1 941 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентдаги коронавирусга қарши вакциналар синовида ҳозирча ножўя таъсир аниқланмади Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тошкент шаҳрида жойлашган учта поликлиникада кўнгиллиларда коронавирусга қарши вакциналар синови ўтказилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда вазир «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Тошкент шаҳридаги учта поликлиникада кўнгиллиларда коронавирусга қарши вакциналар синовини бошлаб юбордик. Тиббий кўрикдан ўтказиш жараёни — бу энг кўп вақт оладиган жараён ҳисобланади, у оммавий эмлаш жараёни эмас. Бу илмий-тадқиқот жараёнидир.

Учинчи синовларнинг бошида вазирлигимиз раҳбарияти, шахсан ўзим ҳам бир ой олдин вакцина билан эмландик. Бир ой ичида ўзимизда бирорта ножўя таъсирларни сезганимиз йўқ. Дастлабки натижалар антитаналар ҳосил бўлаётганини кўрсатмоқда.

Ушбу вакцина генлар инженерлиги йўли билан яратилган, рекомбинант оқсилга асосланган вакцинадир. Бунда оқсилнинг кичкина бўлаги клонлаштирилиб, бунда вирус структурасидаги бошқа бирорта компонент инсон организмига яқинлашмайди. Кўнгилли сифатида иштирок этаётган халқимизга катта раҳмат айтамиз, бу жараённи самарали якунлаймиз деган умиддаман
», — дейди инновацион ривожланиш вазири.

Аввалроқ Иброҳим Абдураҳмонов бир неча кўнгиллилар, шу жумладан, ўз оила аъзолари ҳам икки ҳафта олдин Хитой рекомбинант вакцинасини олгани, 14 кундан бери бирорта ножўя таъсири кузатилмаганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи бошларида Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш ва мамлакат ҳудудида вакциналар ишлаб чиқариш саноатини ишга тушириш учун зарур бўлган коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасининг 100 та дозасини шахсан ўзи Тошкентга олиб келган эди.

Ноябрь охирида эса соғлиқни сақлаш вазири 2020 йил охири ёки 2021 йил бошларида Ўзбекистон «Спутник V» вакцинасининг клиник синовларига киришишни мўлжаллаётганини маълум қилганди. Ўзбекистонда 2021 йилнинг июнига қадар 60 фоизгача аҳолини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 228
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 138
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 216
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 125
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 110
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 139
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 3
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 93
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 144
  • Бўлимлар