«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2021, 08:08
ЎЗO‘Z

Хоразмда «загранпаспорт» олиш учун катта навбатлар Россияга авиақатновлар тиклангани ҳақидаги миш-мишлар ортидан юзага келган

22 дек, 14:49 1 725 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хоразмда «загранпаспорт» олиш учун катта навбатлар Россияга авиақатновлар тиклангани ҳақидаги миш-мишлар ортидан юзага келган Кадр: Telegram
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органларининг, шу жумладан, Хоразм вилоятининг айрим шаҳар ва туманларидаги ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари олдида одатдагидан кўп фуқароларнинг йиғилганлиги ва улар навбатга туриш тартибига риоя қилмаётганликлари акс этган фото ва видеохабарлар тарқалди. ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг маълум қилишича, бу каби навбатлар Россияга авиақатновлар тиклангани ҳақидаги миш-мишлар тарқалгани сабаб юзага келган.

Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун мурожаат қилаётган аҳолининг асосий қисми Россия ҳудудида меҳнат қилаётган фуқаролар эканлиги аниқланган. Мазкур фуқаролар 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари барча МДҲга аъзо давлатларга, шу жумладан, Россияга фақат хорижга чиқиш биометрик паспорти билан чиқишлари тартиби кучга кириши муносабати билан ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилмоқда.

Ушбу ҳудудларда яшовчи аҳоли орасида Ўзбекистон билан Россия ўртасида авиақатнов йўлга қўйилганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалган.

«Шуни таъкидлаш жоизки, пандемия муносабати билан ҳозирги кунда бир қатор давлатлар, шу жумладан, Россия Ўзбекистон билан авиа ва темир йўл қатновини қайта тиклашни режалаштираётгани бўйича Ички ишлар вазирлигига расмий маълумотлар келиб тушмаган», — дейилади хабарда.

Ҳозирги вақтда Хазорасп ва Хива туманлари ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича навбатда турган фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилган, уларга навбат талонлари тарқатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари 2021 йил 1 январдан бошлаб фақат янги турдаги хорижга чиқиш биометрик паспорти («қизил паспорт») билан Ўзбекистон ҳудудидан чиқишлари мумкин.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Хорижга чиқиш биометрик паспортини қандай ҳолларда 5 иш кунида олиш мумкин? 21 дек, 13:30
  • Қаршидаги паспорт столда одамлар соатлаб навбат кутмоқда 14 дек, 12:25
  • Энди паспортни исталган ҳудуддан олиш тартиби жорий этилиши мумкин 18 окт, 06:33
  • Эски намунадаги (нобиометрик) паспортнинг Ўзбекистон ҳудудида амал қилиш муддатига 95 кун қолди 28 сен, 16:12
  • Ўзбекистонда «Паспорт столи» энди дам олиш кунлари ҳам ишлайди 20 июл, 16:30
  • Хорижга чиқиш биометрик паспорти учун қандай ҳужжатлар керак? 02 июн, 17:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • Абрамовнинг чиройли ибтидоси шармандали интиҳо билан якунланди 17 июн, 23:41 340
  • Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради? 17 июн, 23:19 915
  • Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани 17 июн, 22:30 1 179
  • МИБ: Оқолтин туманида уч ёшли бола онаси тарбиясига олиб берилди 17 июн, 22:06 499
  • Ишдан кейин оёқ оғришининг асосий сабаблари ва бундан халос бўлиш ечимлари 17 июн, 21:30 704
  • Колбаса ўғриси қўлга тушди 17 июн, 21:16 597
  • Эркаклар саломатлиги учун жуда фойдали маҳсулот 17 июн, 21:14 994
  • Фатво ҳайъати: «Чигиртка ҳалол. Кўнгли кўтарган бемалол ейиши мумкин» 17 июн, 19:45 892
  • Путин ва Байден учрашувда бир-бирига қандай совға бергани маълум бўлди 17 июн, 19:01 1 158
  • «Энди ҳар бир хонадонга бизнес-режа ёзиб берилади» — Президент 17 июн, 18:30 482
  • Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди 17 июн, 17:47 1 169
  • Вадим Абрамов истеъфога чиқарилдими? 17 июн, 17:17 1 105
  • Бўлимлар