«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2021, 20:02
ЎЗO‘Z

Жаҳонгир Отажонов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга: «Энди артистмасман, лицензиямни ҳеч ким ололмайди»

19 дек, 17:00 3 897 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳонгир Отажонов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга: «Энди артистмасман, лицензиямни ҳеч ким ололмайди» Санъатни тарк этган хонанда Жаҳонгир Отажонов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга мурожаат йўллади. Ушбу мурожаатда хонанда Tashkent City’га кириш пуллик бўлганини қоралайди.

- "Тўғриси, бу нарсалардан узоқлашиб, жим бўлиб кетишни хоҳлайдию одам, лекин барибир кимдир гапириши керак. Аллоҳ айтган-ку, агар сенга қайсидир ҳолат ёқмаса, ҳеч қайси ҳокимдан қўрқма, ҳақиқат бўлса, мен борман, деган.

Жаҳонгир ака, бу менинг сизга очиқдан очиқ мурожаатим. Акажон, Аллоҳ ишларингиз, тадбиркорлигингиз, ҳокимиятингиз, қилаётган ишларингиз — ҳаммасининг баракасини берсин. Лекин бугунги гапларингизни эшитиб, қилинаётган ишларнинг ҳеч бири халқ учун қилинмаётганини тушуниб етдим. Бу менинг шахсий фикрим, ҳеч кимни ҳақорат қилмоқчи эмасман. Азиз халқим, деб Tashkent City’га таклиф қиляпсиз, у ерга киришни 10 минг сўм қилиб қўйибсизлар. Энди бу уят, тўғриси, уят. Ўша ерда ҳам 10 минг олинглар энди.

Менинг сиз ҳоким бўлганингиздан кейин роса кўнглим тўлмаган ишлар бор-да, Тошкентга қаердан кириб келинса, Welcome to Tashkent деб ёзилган, нима бизнинг ўз тилимиз йўқми? Буларни анчадан бери гапиргим келарди, энди тўғриси, озгина чўчирдим, лицензиямни олиб қўймасин, деб. Энди артистмасман, лицензиямни ҳеч ким олмайди.

Tashkent City’ни пуллик қилиб қўйиб, халқни келинглар, деб даъват қиляпсиз, раҳмат, лекин, халқим дейишингиз нотўғри. Халқнинг тўртта боласи билан келганда 10 мингдан 60 минг сўм ташлаб кетишга қийналмайдиган қисми, десангиз тўғри бўларди
", - дейди Жаҳонгир Отажонов.

Маълумот учун, 2019 йилнинг октябрь ойида Жаҳонгир Ортиқхўжаев Tashkent City очилиши муносабати билан қилган видеомурожаатида «Бу — халқимиз учун. Бу жой — миллатимиз учун. Илоҳим, миллатимизга ушбу яхши жой буюрсин! Халқимиз келиб яйрасин! Фарзандлари билан ўйнаб кулсин! Ҳаммаси халқимиз, Ўзбекистон халқи учун ва азиз, меҳрибон миллатимиз учун!», – деган эди.

17 декабрдан бошлаб Tashkent City боғига байрам арафаси ва Янги йил кунларида кириш пуллик этиб белгиланди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Кун фотоси: Tik-tok рақсига тушаётган Ортиқхўжаев ва Мусаев 18 дек, 20:18
  • Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев бўйича баёнотини эълон қилди 17 ноя, 18:25
  • Ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентда Media City қуришни таклиф қилди 30 июн, 07:45
  • Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қанча маош олишини айтди 14 мая, 14:21
  • Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Tashkent City’даги барча майдонлар сотиб бўлинган" 24 мая, 11:53
  • Шерзод Ҳидоятов Tashkent City дирекцияси директори лавозимига тайинланди 08 мая, 17:07
  • Сўнгги янгиликлар
  • Легионеримизнинг голи жамоасини ЕЧЛга олиб чиқиш имконини берди 24 окт, 18:48 142
  • АҚШ визасини олиши мумкин бўлган россияликлар “бошпанасиз миллатлар” тоифасига киритилди 24 окт, 18:38 90
  • Суперлига. «Сўғдиёна» ўз уйида «Пахтакор»ни таслим этди 24 окт, 17:27 102
  • Жозе Моуриньо: “Рома” хўжайинлари бир уюм ахлат қолдирган! 24 окт, 17:00 213
  • Туркияда ўнта давлат элчилари «қора рўйхатга» киритилди 24 окт, 16:30 190
  • Инсульт хавфидан огоҳлантирувчи аломатлар 24 окт, 16:23 195
  • “Бизга Россия ҳарбий базасининг ўзи етади” – Садир Жапаров 24 окт, 15:21 263
  • Ички ишлар вазири сайловда қанча маҳбус қатнашаётганини маълум қилди 24 окт, 15:19 191
  • АҚШ Тожикистондаги афғон учувчиларини тезроқ олиб кетмоқчи 24 окт, 14:30 234
  • АҚШда «энг дахшатли» жиноятчи қамоққа олинди 24 окт, 14:12 338
  • Россиядан Италияга борган футболчилар ортга қайтади! Шомуродовчи? 24 окт, 13:08 473
  • Шомуродов "Наполи"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайдими? 24 окт, 12:46 377
  • Бўлимлар