«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 18:12
ЎЗO‘Z

Юнусободда ИИББ ходимлари иштирокида зиддият юзага келди

14 дек, 11:04 3 389 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юнусободда ИИББ ходимлари иштирокида зиддият юзага келди Ижтимоий тармоқларда фуқаролар ва ички ишлар органлари ходимлари орасида содир бўлган келишмовчилик видеоси тарқалди. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 13 декабрь куни тахминан соат 15.00 да Юнусобод тумани ИИО ФМБ 5-сон ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари – подполковник Ш. Алимкулов ва капитан Д. Мажидов «Универсам» савдо комплекси яқинидаги ер ости йўлагида ноқонуний савдо билан шуғулланувчи аёл, эркак ва йигитга савдони тўхтатиб, савдо молларини йиғиштириш ва йўлакни фуқаролар учун бўшатиш тўғрисидаги огоҳлантириш берган.

ИИББга кўра, ўртада жанжал кўтарилиб, йигит ички ишлар органлари ходимлари билан муштлашмоқчи бўлган. Зиддият кучайиб йигит воқеа жойига етиб келган патруль-пост хизмати ходимининг юзига урган.

«Шу сабабли ходимлар йигитнинг қўлларига кишан солишга мажбур бўлишган ва уч нафар тартиббузарлар шахсларини аниқлаш ва кейинги суриштирувлар учун 5-сон ИИБга олиб кетилган», дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, интернет тармоғида тарқалган видеода ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатган А. Х.нинг қўлга олиниши тасвирга тушган. Ерда ётган аёл – 42 ёшли Х. Т. савдо моллари сумкасининг устига ётиб, ходимлар уни ички ишлар бўлимига олиб кетишига қаршилик кўрсатмоқчи бўлган. Мазкур ҳодиса юзасидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 94
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 80
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 73
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 95
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 574
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 538
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 2
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 28
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 20
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 50
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 195
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 135
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 204
  • Бўлимлар